Latest news

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  0 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

Владо Радманович: "Мундиал сари дастлабки жиддий қадамни ташладик. Ноябрь ойидаги учрашувларда Сречко Катанецнинг ўзи терма жамоани майдонга бошлаб тушади" News

Владо Радманович: "Мундиал сари дастлабки жиддий қадамни ташладик. Ноябрь ойидаги учрашувларда Сречко Катанецнинг ўзи терма жамоани майдонга бошлаб тушади"

ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – БАА (1:0) учрашувидан сўнг терма жамоамиз мураббийи Владо Радманович матбуот анжуманида қатнашди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Менинг фикримга қўшиласизлар деган умиддаман, бугун биз қийин ўйин ўтказдик. Бугунги ўйин олдидан биз ҳеч қачон ўз уйимизда БААни мағлуб этмагандик. Бу нохуш анъанага бугун чек қўйилди. Биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш эта олмадик, танаффусдан кейин эса ўйин ўзгарди. Мухлисларга раҳмат айтаман ва алоҳида шифокорлар "штаби"га ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар кўп меҳнат қилишмоқда. Бугун мундиал сари жиддий қадам ташладик. Бош ҳакам ўйин якунланганини эълон қилганида биз дастлабки қадамни ташлаганимизни сездим. Бугун ғалабага лойиқ эдик.

- Терма жамоамиз қандай ўйин намойиш этишидан қатъий назар, биз сизларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Ўтган сафар таваккалчилик ҳақида кўп гапирилганди, бугун терма жамоамиз таваккалга қўл урди ва Бобир Абдиҳолиқовни майдонга туширди. Абдиҳолиқов эса пенальти ишлади. Демак, таваккал қилиш ҳам фойдали экан. Таваккалчиликка қўл уриш қанчалик ижобий натижа бериши мумкин? Кўп вазиятлар яратяпмиз, аммо улардан фойдаланиш даражамиз яхши эмас.

- Мен ҳар бир матбуот анжуманида ўйинчилар билан муаммо борлиги ҳақида таъкидлаб ўтаман. Реализация бўйича муаммолар бор. Ўйин давомида жуда тезкор қарор қабул қилиш керак. Бизда турли хил футболчилар бор. Ўйин темпи жуда-жуда юқори бўлади ва ўйин давомида тезкор қарор қабул қилиш бу осон вазифа эмас. Ўйинга тўғри таъсир ўтказиш жуда-жуда муҳим. Таваккал эса жуда хавфли нарса, айрим бир ҳолатда бизга фойда келтириши мумкин, аммо қолган вазиятларда зарарга ишлайди.

- Бугунги учрашувда ҳимоячи ўрнига ҳужумчини майдонга тушириш Эронга қарши ўйиндан кейин қабул қилинган қарор эдими ёки бу Сречко Катанецнинг кўрсатмаси эдими?

- Биз Катанец билан алоқада эдик, аммо биз жуда қисқа вақт ичида қарор қабул қилишимиз керак эди. Катанец ўзгариш қилинглар дейишга улгурмасди барибир. Ҳимоячи ўрнига ҳужумчини майдонга тушириш - мантиқий қарор. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганида бундай қарор қабул қилиш табиий ҳол. Катанец бизга қўнғироқ қилди ва ҳужумчини майдонга тушириш бўйича қандай фикрдасизлар деб сўради.

- Ушбу босқичдаги ўйинларда жавобгарлик ва босим даражаси юқори бўлгани учун футболчиларимизнинг потенциали босим туфайли тўлиқ намоён бўлмаётгандек. Масалан, Аббосбек Файзуллаевга ушбу жиҳат халал бераётгандек. У ўзинининг тўлиқ имкониятларини намойиш эта олмаяпти. Терма жамоамизда руҳият масаласида иш олиб борилмоқдами?

- Сиз ҳақсиз. Футболчилар руҳий томонлама ҳам тайёр бўлишлари жуда муҳим. Файзуллаев машғулотларда жароҳат олган эди ва бундан хабарингиз бор. У ўйинда иштирок этиши катта масала остида эди. Шу сабабли мен шифокорларимизга катта раҳмат айтиб ўтаман.

- Саралашнинг тўртинчи турига келиб терма жамоамиз максимал 12 очкодан 10 очко тўплай олди. Мураббийлар штаби дастлабки тўрт учрашувда қанча очко жамғаришни мақсад қилганди? Шунингдек, кейинги ойдаги учрашувларни сафарда ўтказамиз. Ушбу ўйинларга режа тайёрми?

- Биз ҳар бир учрашувда максимал очко жамғаришни мақсад қилгандик. Ноябрь ойидаги учрашувларга тайёргарлик кўришдан олдин бош мураббийимиз билан суҳбатлашишимиз керак. Балки жаноб Катанецнинг янги ғоялари бордир, балки терма жамоага янги футболчиларни чақирармиз. Ноябрь ойидаги учрашувларда Сречко Катанец терма жамоамизни ўзи майдонга бошлаб тушади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика