Latest news

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  31 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  281 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Владимир Сафаров вафот этди News

Владимир Сафаров вафот этди

Бугун ўзбек футболи тарихчиларидан бири Владимир Сафаров 82 ёшида бу дунёни тарк этди.

Владимир Ашотович Сафаров - Ўзбекистон футболи тарихчиси ва "Пахтакор"га оид барча муҳим воқеаларини қайд этиб борувчи инсон эди.

У жазмен, журналист, ёзувчи ва ўзбек футболи тарихчиси сифатида машҳур инсон саналар эди. У ташкил этган "Арцах" жаз гуруҳи Ўзбекистондаги арман маданий маркази номидан халқаро фестивалларда қатнашарди. Турли мамлакатлардаги ОАВда уч мингдан ортиқ мақолалари чоп этилган, Ўзбекистон футболи тарихи ва статистикасига оид ўттизга яқин китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бир қатор машҳур футболчилар ва футбол клублари ҳақида китоблар ёзган.

Владимир Ашотович ўзи тўплаган статистик маълумотларни "Россия футболининг юз йиллиги" ва "Футбол сайёраси" китоблари яратилиш учун тақдим этиб келган. Эстонияда чоп этилган "Мустақил давлатлар футболи", Украина-Россияда омма эътиборига ҳавола қилинган "Статистика тўплами" китоблари учун Ўзбекистон футболи статистикаларини йиғиб берган. 2000 йил ЎФФ томонидан йилнинг энг яхши журналисти сифатида тан олинган. "Ўзбек футболи энциклопедияси" ҳам айнан Сафаров томонидан яратилганини таъкидлаб ўтамиз.



Владимир Ашотовичнинг китоблари орасида энг машҳурлари қуйидагилардир:

«Пахтакор. Унутиб бўлмас учрашувлар...» (1990), «Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин» (1995), «Ака-ука Ан футболи» (2002), «Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси» (2004), «Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов» (2009), «Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси» (2011), «Баҳодир Иброҳимов: Футболга бахшида умр» (2013), «Игорь Шквирин. Ҳужумчи одиссеяси» (2014), «Раҳим Мўминов. Футболга бахшида умр» (2015).

Championat.asia сайти Владимир Сафаровнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Сизни унутмаймиз Владимир Ашотович!

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика