Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"
14 aug 2022 17:10
News
Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"
|
Andijan Владимир Бубанья - 32' |
PRO liga. Round 15 13/08/2022, 17:00 0
:
1
Finished
|
Turon Ferghana |
Учрашувда мезбонларга ғалаба келтирган ягона голга Владимир Бубанья муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.
- Водий дербисининг ҳар икки жамоа учун муҳимлилик даражаси юқори турганди. Қимматли уч очкога эса "Андижон" эга чиқди. Учрашувнинг аҳамияти яна нималарда эди? Умуман ўйин сурати натижага мос бўлдими?
- Муҳим ўйинда зарур уч очко олганимиздан хурсандман. Биз бу ишни қўлимиздан келишини исботладик. Чунки уйда мухлисларимиз қаршисида хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ўйинни назорат қилдик. Рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди.
- "Турон" сафида Про лига тўпурари бўлиб турган Ҳумоюн Муртозаев бор эди. У ҳар бир ўйинда гол уриб келмоқда. Ҳимоячи сифатида уни қандай зарарсизлантирдингиз?
- Ҳумоюн кучли футболчи. Лекин биз ҳам кам эмасмиз (кулади).

- "Андижон" бринчи даврада ҳам "Турон"ни Яйпанда мағлуб этган эди. Олдинда кубок баҳси кутиб турибди...
- Умид қиламанки, кубокда ҳам улардан устун кела оламиз. Ким яхши эканлигини яна бир бор кўрсатамиз.
- Бу ғалаба чемпионлик йўлида катта қадам ташланганига ишорами?
- Бўшашиш керак эмас. Олдинда ўйинлар кўп. Ғалабаларимизда мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Улар билан майдонда 12 киши бўлиб тўп тепамиз. Қўллаб-қувватлашаётгани учун раҳмат айтаман.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments