Latest news

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  8 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  9 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  20 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  43 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Владимир Андреев: "Суперлигада қолиш ўз қўлимизда" News

Владимир Андреев: "Суперлигада қолиш ўз қўлимизда"

“Металлург” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Владимир Андреев журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин жанговар тарзда кечди. Ҳар иккала жамоанинг ўз мақсад ва вазифалари бор эди. Биз Суперлигадаги мавқеимизни сақлаб қолиш учун курашаяпмиз. “Металлург” эса мусобақа жадвалида юқорироққа кўтарилиш ҳаракатида. Мухлислар муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Кўплаб вазиятлар юзага келтирилди. Биз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. “Металлург” эса битта вазиятни голга айлантирди. Бекободликларни ғалаба билан табриклайман. Олдинда яна битта тур бор. Бугун Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоаларнинг барчаси мағлубиятга учради. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда. Сўнгги турда уйда рақибни таслим этсак, жамоани кучлилар сафида олиб қоламиз.

- Дилшод Жабборов нега майдонга туширилмаяпти?
- Бунинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Пандемияга чалинган барча ўйинчиларга осон бўлмади. Бунинг устига Дилшод ёши катта ўйинчиларимиздан. У ҳам касалликка чалинди. Кейин жароҳатлар унга ҳалақит берди. Вазиятлар тақозоси боис унинг хизматларидан фойдалана олмадик, - дейди Владимир Андреев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика