Виталий Левченко "Wyscout" билан ишлайди News

Виталий Левченко "Wyscout" билан ишлайди

Хабарингиз бор, "Истиқлол" (Тожикистон) собиқ бош мураббийи Виталий Левченко яқинда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

"Виталий Левченко — "Wyscout" билан ишлайдиган кам сонли мураббийлардан бири.

"Wyscout" — Италиянинг Генуя шаҳрида 2004 йилда ташкил этилган компанияси бўлиб, у футбол скаутини, ўйин таҳлилини ва узатиш динамикасини қўллаб-қувватлайди. Компания футбол бизнесидаги мураббийлар, жамоалар ва ўйинчилар учун видео таҳлил воситаси ва чиқишлар ҳамда ўйинларнинг рақамли маълумотлар базасини тақдим этади. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади — футболга қизиқиш билдирган барча мураббийлар, ишқибозлар ва агентларга кўп сонли спортчилар ҳақида индивидуал чиқишлар, ўйин шакллари ва тактик стратегия ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятини беришдир. Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, Wyscоut лойиҳаси мураккаб тузилган ва истеъдод талаб қиладиган лойиҳа бўлганлиги учун ундан кам сонли мураббийлар фойдаланади.

Маълумот ўрнида, жамоамизда иш бошлаган тожикистонлик мутахассис Виталий Левченко иш фаолиятида айнан Wyscaut лойиҳасидан фойдаланиб келган кам сонли мураббийлардан бири", — дейилади "Нефтчи" клуби хабарида.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика