Latest news

21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  1 21:30Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  17 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  18 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  28 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  22 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5

Виталий Левченко: "Танаффусда карточкаси борлар эҳтиёт бўлиб ўйнаши кераклиги айтилган эди" News

Виталий Левченко: "Танаффусда карточкаси борлар эҳтиёт бўлиб ўйнаши кераклиги айтилган эди"

Водий дербисидаги ғалабадан сўнг "Нефтчи" устози Виталий Левченко матбуот анжуманда иштирок этди.

Виталий Левченко: Ўйин дерби номига мос бўлди. Дербиларда четлатишлар бўлиши одатий ҳол. Қизил карточкагача бошқача, ундан кейин бошқача ўйин кўрдик. Атайин орқага қайтдик ва ҳисобни ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Шу сабабли "Андижон"да вазиятлар кўп бўлди, дарвозабонимизга қойил қолиш керак, бутун жамоадан миннатдорман.

- Тома Табатадзе кўпинча вазиятлардан фойдалана олмаяпти.

- Балки шошаётгандир, балки руҳий қийинчиликлар бордик. У ўзига келиб, тинчланиб олса, ҳаммаси жойига тушиб кетади. Бизда унга нисбатан эътироз йўқ. У жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири.

- Нурилло Тўхтасинов бугун қизил карточка олди. Бу жамоа учун катта йўқотишми?

- Ҳа, йўқотиш. Исталган етакчи футболчи майдонга тушмаса қийинчиликлар содир бўлади, аммо унинг ўрнига муносиб футболчи билан тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Танаффусда карточкаси борлар эҳтиёт бўлиб ўйнаши кераклиги айтилган эди. У ҳиссиётларга берилиб кетди.

- Кубок ўйинларида таркибда ротация бўладими?

- Албатта. Бундай тақвимда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга имкон берилади. Иккита таркибга эгамиз.

- "Андижон"да тўп тепаётган собиқ шогирдингиз Ахтам Назаров Ўзбекистон чемпионатига кўникиб кетдими?

- Унинг ўйинига баҳо бермоқчи эмсаман. Чунки "Андижон"нинг ўз мураббийи бор. Агар у таркибда бўлса, демак мураббийнинг талабларига жавоб бермоқда. Уни Тожикистон чемпионати орқали яхши биламан. Назаров сифатли футболчи.

- Бугунги ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Доим ғалабани мухлисларга бағишлаганмиз. Улардан миннатдорман. Клуб раҳбариятига ҳам раҳмат айтиш керак деб ўйлайман.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика