Виталий Левченко селекция ва миш-мишлар ҳақида: "Футболчи шартнома имзоламагунга қадар бизнинг ўйинчи ҳисобланмайди"
26 nov 2022 22:37
News
Виталий Левченко селекция ва миш-мишлар ҳақида: "Футболчи шартнома имзоламагунга қадар бизнинг ўйинчи ҳисобланмайди"
ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида Суперлига мураббийлари ҳам иштирок этди.
Тадбир олдидан "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченконинг фикрлари билан қизиқдик.
"Биз учун қийин мавсум бўлди. Биринчи давра омадсиз ўтган бўлса, иккинчи даврада омадимиз келди. Энг муҳими вазифани бажардик ва Суперлигада қолдик. Албатта. "Нефтчи"да биринчи ўринда аҳил коллектив туздик. Олдимизда вазифа бор эди. Йигитлар бирлашиб буни бажаришди. Уларга катта раҳмат айтаман.
Селекция ишларига келсак, ишлаяпмиз. Миш-мишлар учраб турибди. Буни яхши биласиз. Футболчи клуб билан шартнома имзоламагунча, у бизнинг футболчи ҳисобланмайди. Расман шартнома имзоласак маъум қиламиз албатта",- дейди Виталий Левченко.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments