Latest news

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  1 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  12 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  12 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Виталий Денисов: "Агар "Зенит" билан кичик тўқнашув бўлса, тезда пенальти қўйишади. Бизга келганда эса ўйланиб қолишади" News

Виталий Денисов: "Агар "Зенит" билан кичик тўқнашув бўлса, тезда пенальти қўйишади. Бизга келганда эса ўйланиб қолишади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов "Терек"ка қарши ўйин (0:0) ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз қовушмади. Кейин эса ўзимизга кела бошладик. "Терек" баҳсда иккинчи рақам бўлиши аниқ эди. Устунлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади.

Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнай бошладик, зоналар қидирдик, ҳужумчиларга тўпни яхшироқ етказиб бердик, қанотдан узатмалар бердик. Шкулетич билан бўлган вазият... Ҳакам нима ҳақида ўйлаганини билмайман. "Спартак" - ЦСКА ўйинини мисол қилиб олсак, орқадан берилган зарба учун тезда пенальти қўйилди.

Агар "Зенит" ўйнаса, кичик тўқнашув учун тезда пенальти қўйишади. Бизникилар йиқилса ўйланиб қолишади ва бу атайин бўлмаган, улгурмади каби гаплар... Болалар боғчаси. Одамлар қонунни ўз тарафига буриб олади. Бир хил вазиятда икки хил қарор, баҳоналар топишади. Бу нарса менга ёқмайди ва жаҳлимни чиқаради" - дейди Виталий Денисов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика