Latest news

19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   5 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  2 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  224 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1

Винисиусда энди испан паспорти бор — "Реал"да ЕИдан бўлмаганлар учун жой очилди. Бу одатдагидан икки баробар кўпроқ вақтни олди News

Винисиусда энди испан паспорти бор — "Реал"да ЕИдан бўлмаганлар учун жой очилди. Бу одатдагидан икки баробар кўпроқ вақтни олди

Шу сабаб Жезус билан шартнома имзолай олишмади.


"Реал" мухлислари учун яхши хабар: клуб қайдномасида Евроиттифоқ паспорти бўлмаганлар учун битта жой очилди. Бунга сабаб Винисиус Испания фуқароси бўлганлиги — сентябрь ойининг бошида барча расмий амаллар якунланган эди. Конститутцияга қасамёд ҳам бор — энди барчасига риоя қилинди.


Винисиус икки йил олдин имтиҳонларни топширди, аммо энди паспорт олди. Баскетбол терма жамоаси етакчисига анча тезроқ беришган эди


Бразилиялик 2018 йилдан бери "Реал"да — испан қонунчилиги Бразилия ва Аргентинадан келган инсонларга мамлакатда икки йиллик яшашдан сўнг паспорт олиш имкониятини беради. Шу сабаб Винисиус 2020 йилдаёқ ҳужжатларни топширган ва иккита имтиҳон тестидан ўтган эди — тил ва миллий тарбия бўйича. Ҳаммаси яхши ўтди, аммо шундан сўнг ғалати бир хотиржамлик пайдо бўлди.


Клуб миллий фуқаролик бериш билан шуғулланадиган Испания Адлия вазирлигига даъво қилган — бошқа чет эллик спортчилар ҳеч қандай муаммосиз паспорт олишган (масалан, америкалик баскетболчи Лоренцо Браун — энди у Евробаскетда Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда), Винисиус ҳақида эса ҳеч қандай янгилик йўқ эди.


Мадрид клубининг асосий эътирози оддий эди: Испания билан камроқ боғланган Винисиусдан кўра бошқа чет элликлар ва бразилияликдан кечроқ мурожаат қилган бошқа хорижликлар тезроқ паспорт олишган. Кубалик сакраш устаси Жордан Диас бу ишларга бор-йўғи бир йил сарфлади ва баскетболчи Браун ҳатто Испанияда ўйнамади — у мамлакатга фақатгина ўз жамоаси таркибидаги ўйинлар учун келган.



"Реал"да шундай муаммо япониялик Такефуса Кубо ва яна бир Винисиус — Тобиас, "Кастилья" ўйинчиси билан бўлган. Иккисини ёки ҳеч бўлмаса бирини асосий жамоага ўтказиш имконсиз эди — ЕИдан бўлмаган ўйинчилар жойи банд эди, уларни Винисиус Жуниор, Эдер Милитао ва Родриго тўлдириб турарди. Винисиус Тобиас якунда ҳали ҳам ёшлар таркибида ўйнамоқда, Такефуса Кубо эса кутишган чарчади ва бир неча ижаралардан сўнг "Реал Сосьедад" доимий тарзда йўл олди. Дарвоқе, ижарада ўйнаётган Рейньер ҳам ҳудди шу нарса сабаб "Реал"да ўйнамайди.


Энди Винисиус Жуниор ниҳоят Испания фуқаролигини олди. Милитао ва Родриго жараёнда — испан медиасининг хабарига кўра, бу масала максимум бир неча ойларда ҳал этилади.


"Реал" ёзда "Сити"дан Габи Жезус билан шартнома имзолаши мумкин эди — ҳудди шу бюрократия ҳалал берди


Кубо ва Тобиас — фақатгина улар узоқ давом этадиган Винисиуснинг паспорт жараёни қурбони бўлишмади.


Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Мадрид клуби ёзда "Манчестер Сити" билан Карло Анчелоттига жуда ҳам ёқадиган Габриэль Жезуснинг трансфери бўйича келишувга эришган, аммо буни рўёбга чиқара олмаган. Барчаси ҳозиргина очилган ўша квота деб — якунда трансфердан воз кечишга тўғри келди ва ҳужумчи "Арсенал"га ўтди.



"Реал" Габини Карим Бенземанинг рақобатчиси сифатида кўрганди, аммо бу барбод бўлганидан сўнг ҳеч ким билан шартнома имзоламади — фақатгина Мариано Диас қолди.


Агар янги паспорт билан барчаси режа бўйича давом этса, "Реал" қишки трансфер ойнасида битимлар учун анча эркинроқ бўлади.



Алишер Остонов таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика