Винисиус: "Ҳамманинг ҳам менталитети меники каби эмас" News

Винисиус: "Ҳамманинг ҳам менталитети меники каби эмас"

"Реал" вингери Винисиус Жуниор ўзининг манзилига бўлаётган ирқчилик бўйича муаммолар ҳақида гапирди.

"Ҳамманинг ҳам менталилети меники каби эмас. Ҳар бир интервьюда бу борада гапириш жуда оғир. Умид қиламанки, ирқчилик борасидаги муаммо анча камаяди, чунки биз яхши дунёда яшамоқдамиз.

Ирқчилик борасида гапириш доимо оғир, аммо бу борада ҳар куни гапиравериишса, мен янада жанговорроқ бўлиб боряпман. Оилам ва мен ирқчиликка қарши қандай курашиш ҳақида ўйлаяпмиз. Чунки бундан нафақат мен, балки, бразилиялик кўплаб болакайлар ҳам азият чекишади", - деди футболчи.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика