Latest news

19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 1:2 (матнли трансляция)  60 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди" News

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси дарвозабони Виллиан сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши жуда қийин ўтказдик. Биз ҳали бунчалик машаққатга дуч келмагандик. Ғалаба қозониш учун кўп тер тўкдик. Украина ажойиб ўйин кўрсатди. Афсуски, баъзи хатоларга йўл қўйдик ва бу ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборишимизга олиб келди. Бу эса ҳолатимизни янада оғирлаштирди. Аммо бизда тажрибали ўйинчилар бор, шу боис, керакли натижага эришиш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлигини яхши билардик. Жамоамиз бирдамлик кўрсата олади. Биз ғалабага лойиқ эдик. Украина ҳам финалда иштирок этишга лойиқ эди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, энди дам оламиз ва нариги қарама-қаршиликда нима бўлишини кўрамиз.

Бугун кутилгандек ўйин кўрсата олмаганимизга чарчоқ таъсир қилди, чунки биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Турнирга жиддий тайёргарлик кўрдик. Икки ой Бразилияда машғулотлар ўтказдик, кейин кетма-кет сафарлар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Бизнинг умримиз меҳмонхонада ўтадиган бўлиб қолди ва оғир ўйинлар туфайли жисмоний толиқиш бошланди. Бугун, афсуски, биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмадик, аммо иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик. Муҳими, иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун куч топа олдик ва ўйин тизгинини ўзгартирдик. Натижада ғалаба қозондик. 

Бразилия жаҳон чемпионатларида ҳужумкор ўйини, маҳоратли ва юқори дриблингга эга ўйинчилари билан диққат марказида бўлиб келган. Аммо мазкур мундиалда асосий кучимиз — ҳимоя эканлиги намоён бўлди. Биз ҳамиша яхши ҳимояланганимиз учун турнир давомида кам гол ўтказиб юбордик. Шундай экан, яхши мудофааланиш ва ҳимоядан ҳужумга ўта олиш мувозанати бизни финалга олиб чиқди. Шундай экан, ғалабалар ва унвонлар тажрибасига асосланиб, ҳимоя ҳар доим ҳужумдан кўра муҳимроқ эканлигини қайд этмоқчиман", деди терма жамоа асосий дарвозабони.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика