Latest news

19:04Артём Довбик Мадридга кўчиб ўтади (Фабрицио Романо)  0 18:41"Ланс" футболчисини Бундеслига клубига ижарага берди  1 17:37К-Лига 2. Алиқулов жамоаси сафарда Алибоев клубини мағлуб этди   1 17:35Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"  5 17:04Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси йиғинга киришди  5 16:57Футзал. 9 та гол урилган, Ўзбекистон финалга чиққан Гватемалага қарши учрашувдан галерея  0 16:51"Сурхон" 43 нафар собиқ футболчи, мураббий ва ходим билан ҳисоб-китоб қилди  2 16:33Гвардиола Де Брюйне "Манчестер Сити"да қолишини тасдиқлади  0 16:00"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти?  33 15:01ОАВ вакиллари диққатига! ФИФА Футзал ЖЧ-2024 учун аккредитация жараёни бошланди  2 14:09Петрович "Челси"нинг АҚШдаги йиғинига жамоа билан йўл олмади  1 13:42Месси МЛСнинг барча юлдузлари шоу учрашувида иштирок этмайди   1 12:46Константин Базелюк — "Локомотив" футболчиси!  5 12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  2 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  6

Виктор Серазитдинов Суперлигага қайтди ёки “Майсаранинг иши” News

Виктор Серазитдинов Суперлигага қайтди ёки “Майсаранинг иши”

Кеча Республикамизда суперлиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилди.

Наманганда “Навбаҳор” “Бунёдкор”ни қабул қилди, Бекободда эса “Металлург” - “Қизилқум” баҳси бўлиб ўтди. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида “Сурхон” жамоаси “Қўқон-1912”ни қабул қилди.

Футболимиз раҳбарияти бу мавсумнинг илк турида барча ўйинлардан олдин ҳалол футболни тарғиб қилувчи баннерлар билан жамоаларни суратга туширди. Барчамиз ана энди ҳалол футбол кўрамиз эканда деб турганимизда илк турнинг ўзидаёқ ҳакамларнинг “шубҳали” қарорлари билан боғлиқ бир нечта вазиятлар юз берди. Хусусан “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинида мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальти ва “Нефтчи” дарвозасига эса берилиши лозим бўлган, бироқ белгиланманган пенальти анча муддат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Бундан ташқари ҳар турда ҳакамлар билан боғлиқ можаролар кўпайса кўпайиб кетяптики асло камаймаяпти.



Кеча Тошкентда бўлиб ўтган “Сурхон” – “Қўқон-1912” баҳсига Виктор Серазитдинов бош ҳакам этиб тайинланган эди. Серазитдинов бундан 1 йил олдин, аниқроғи 2021 йилнинг 14 март санасида “Сўғдиёна” – “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашувда ўйин натижасига таъсир қилувчи хатоларга йўл қўйганлиги сабабли номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилган эди. (Номуайян муддат 1 йилдан сал ошиқроқ экан билволдик). Ўша ўйиндан сўнг “Турон” бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг интервьюси барча ижтимоий тармоқларни ларзага келтирган эди.

Виктор Серазитдинов ҳакамликдан четлатилгани билан қуйи лигаларда ҳакамлик қилиб юрди. Бу мавсумда эса Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларга тайинлов олган Серазитдинов кеча яна суперлигага қайтди. Виктор Серазитдиновнинг суперлига ўйинларига қайтишияна шов-шувларга сабаб бўлди. “Сурхон” – “Қўқон-1912” баҳсининг 82-дақиқасида ўйин бош ҳаками мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси Қўқонликлар ҳужумчисини қоида бузган тарзда тўхтатиб қолди деб баҳоланди. Виктор Серазитдинов вазиятга 4-5 метр узоқликда ва футболчиларнинг орқа томонида жойлашган ҳолда ушбу вазиятни баҳолади. Бироқ вазиятга қанот ҳаками Бектурсун Канназаров аралашди. Ён ҳакам бош ҳакамни ёнига чорлади ва қоида бузилмаганлигини унга билдирди. Қанот ҳакамининг гапи билан Серазитдинов ўз қарорини ўзгартирди ҳамда пенальти бекор қилинди. Ушбу вазият ВИДЕО ёзувини диққат билан кузатсангиз “Сурхон” футболчиси чап ёнида келаётган ҳужумчини оёқ ва қўл ҳаракатлари билан тўхтатиб қолганлигини кўриш мумкин.Ҳимоячи тўпга улгурмади, агар у тепни тепиб юборганида тўп майдондан чиқиб кетар эди. Қанот ҳаками эса футболчиларнинг ўнг томонидаги қанотда ишлаётган эди. Видеолавҳада Канназаровнинг обзорини “Сурхон” ҳимоячиси гавдаси билан тўсиб қолгандек кўринади. Лекин Канназаров ўша вазиятни қандай қилиб кўра олганига қойил қолиш керак. Хуллас ушбу вазият бугун Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказида кўриб чиқилди ва ҳакамлар тўғри қарор қабул қилганликлари тасдиқланди. ВИДЕОНИ КЎРИШ



Виктор Серазитдинов 2019 йилнинг 25 май куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашувини ҳам бошқариб борган эди. Эсда қоларлиси ўша ўйин 1:1 натижа билан давом этаётган вазиятда, Серазитдинов қанот ҳакамининг фикрига қулоқ тутиб Қўқонликлар дарвозасига пенальти белгилаган эди. У вазиятда тўп Қўқон футболчисининг юзига теккан, Александр Сидоров тўп қўлга тегди деб баҳолаган эди. Ўшанда ҳам Серазитдинов вазиятга ўзи жуда яқин бўлиб турган ҳолатда, ён қанотдаги ёрдамчиси, вазиятдан 40-43 метрлар узоқликдан турган Александр Сидоровнинг фикри билан 86-дақиқада пенальти белилаган ва натижада мезбонлар ғалаба қозонган эдилар. Серазитдиновни ўзини фикри йўқми, ўзи қарор чиқара олмаса нима қилиб юрибди Суперлигада деган ўй-хаёл келадида.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказидаги мутахассислар ҳакамлар билан боғлиқ аксари вазиятларда ҳакамлар фойдасига қарор қабул қилишига ўрганиб ҳам қолдик. Шу ўринда ўша машҳур “Майсаранинг иши” фильмидаги бир эпизод ёдимизга тушади. “Қози почча сизлар нима иш қилсангиз ҳам шариатга тўғри келаверадия”.


Ҳурмат билан, Мулладўст

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика