Latest news

13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  0 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   7 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  7 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8

Виктор Кумиков: "Ўқув-машғулот йиғини режалаштирганимиздек ўтди" News

Виктор Кумиков: "Ўқув-машғулот йиғини режалаштирганимиздек ўтди"

"Олмалиқ"нинг Анталияда ташкил этган ўқув-машғулот йиғини якунига етди.

"Олмалиқ" дастлабки хорижий ўқув-машғулот йиғинини 11-25 январда ташкил этганди. Йиғин давомида уч марта ўртоқлик ўйини ўтказиб, икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этганди. 30 январда жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулотларини ҳам хорижда Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттириш учун йўл олди. Бу галги машғулотлар жараёни 20 февралга қадар давом этди. Бу вақт мобайнида жамоа 6та ўртоқлик ўйини ўтказди. Бунда 1 ғалаба, икки дуранг ва 3 мағлубият қайд этилди. Ҳар икки йиғинда жамоа сафида бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишди. Умумий хулоса қилсак, жамоанинг янги мавсум учун тайёргарлик жараёни режа асосида аъло даражада ўтди.

Йиғин якунида жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоамизнинг бу галги ўқув-машғулот йиғини ҳам режалаштирганимиздек ўтди. Йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиб, турли тактик ишланмаларни синовдан ўтказдик. Бу ўйинларда натижа биринчи ўринга қўйилмайди. Энг асосийси футболчиларни нечоғли мавсумга тайёрлигини кўздан кечириб олдим. Айни вақтда 2017 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этувчи таркибимиз аниқ бўлди. Мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичи 24 февралдан Тошкентда давом эттирилади ва у "Бухоро" билан ўтадиган биринчи тур ўйинига қадар бўлади. Бу оралиқда яна битта назорат ўйини ўтказишни режага киритганмиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика