Latest news

Виктор Кумиков: "Ҳакам ўз имконияти даражасида бошқариб борди" News

Виктор Кумиков: "Ҳакам ўз имконияти даражасида бошқариб борди"

Про лига 19-туридан ўрин олган “Машъал” – “Андижон (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмидв меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

-  Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Айтайлик, биринчи бўлимда 4 та голли вазиятдан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан кейин эса ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Яхшиям тўп ўтказиб юбормадик. 

- Бугун биринчи бўлимда "Андижон", танаффусдан кейин "Машъал" яхши ўйнади...

-  Ҳа, албатта, биринчи бўлимда ҳаво иссиқ эди. Шунинг учун бу бироз ўз таъсирини кўрсатди. Таркибимизга диққат билан қарасангиз, 18 нафар футболчи бор. Шулардан аксарияти ёшлар. Учрашувнинг охирги 20 дақиқада таркибни алмаштириб, позицияларни янгилаб олишимиз керак эди.

-  Бугунги учрашув ҳакамлари борасида қандай фикрдасиз?

-  Ҳакамлик ҳақида гапиришимиз кераги йўқ. Ҳакам ўз имконияти даражасида бошқариб борди. У қандай ҳакамлик қилишни мендан кўра яхшироқ билади.




Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика