Latest news

16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  1 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  4 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  15 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  22 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3

Виктор Кумиков: "Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлишини бугунги ўйин исботлади" News

Виктор Кумиков: "Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлишини бугунги ўйин исботлади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" – "Арал Самали" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинга қадар футболчиларнинг руҳий ҳолати яхши эмас эди. "Хоразм"дан учралган мағлубиятдан сўнг барчада катта босим борлиги кўриниб турганди. Гоҳида мағлубият ҳам фойдали бўлади. Буни бугун кўрдик. Майдонда ўйинимиз ўхшади, деб ўйлайман. 

Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Яратилган вазиятларга қарасак, кам гол урдик. Жамоамиз ёмон футболчилардан иборат эмас. Улар орасида ҳали аввал бирга ўйнамаган футболчилар бор. Шу боис вақт керак. Қаердадир ўхшайди, қаердадир ўхшамайди. 

Рақиб билан бизнинг фарқимиз маҳоратли футболчиларда. "Арал Самали" уйида исталган жамоага қаршилик кўрсата олади. Таркибида жуда яхши футболчилар бор.  

Шаҳбоз Эркинов тажрибали футболчи. У қандай ўйнашни яхши билади. Аввалги ўйинларга қараганда яхшироқ ҳаракат қилди", – деди Кумиков.



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика