Latest news

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  0 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  4 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  23 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир" News

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Ўзингиз кўрдингиз, шиддатли ўйин бўлди. Бундай жамоалар билан ўйнаш доим бизга оғир бўлади. Уларда руҳий томондан ҳеч қанақа босим йўқ. Бизга эса ғалаба зарур. Уларда босим йўқлиги учун ҳужумлари хавфлироқ чиқди. Бизда аксинча. Бироз асабий учрашув бўлди. Рақибда бир ярим тайм давомида биттагина зарба бўлди. Ўзимиз хато қилдик ва гол ўтказдик. Асосийси, ғалаба қозондик. Бундан кейин ҳам олдинга интиламиз. Кейинги ўйин ҳам осон бўлмайди. Чунки навбатдаги рақиб “Янгиер”.

-  Тўғри, “Андижон” ютди. Аммо ғалабадан ҳамма ҳам хурсанд эмас. Биламизки, сизни тактикангиз асосан қанотлардан тўп узатилиши орқали амалга ошади. Бир хил тактикадан фойдаланиляпти...

-  Бошқа мураббий ва футболчиларни олиб келинглар! Яхши ўйинчиларни сотиб олинглар, хоҳласанглар “Барселона”га ўхшаб ўйнанглар. Менинг услубим эса шунақа. Яхши ўйнасанг ҳам баъзи одамлар бор, уларга ёқмайди. 99 фоиз ҳамма хурсанд. Мухлисларни, футболчиларни кўринг, барча қувонди. Ҳамма қарсак чаляпти...

-  Бугун негадир асосий ҳимоячилар - Илдар Маматказин билан Владимир Бубаньянинг ўйини унчалик қовушмади. Бунга нима дейсиз?

-  Тўғри, Илдарни биргина хатоси бўлди. Аммо биз 20 та имконият яратдик. Ҳар доим шунақа, ҳатто 10:0 га ютсак ҳам гапиришади. Ахир инсон бундай бўлмайди. Агар раҳбарият мени ишимдан қониқмаса, аризамни ёзишим мумкин. “Андижон” доим “Барселона” сингари ўйнганми? Сиз шундай ўйлайсизми? Худдики, мен келиб жамоанинг ўйини ўхшамай қолгандек...

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика