Latest news

20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  8 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  43 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  19 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  20 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз” News

Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз”

Яқинда “Андижон” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков Қозоғистоннинг “SPORTS.KZ” сайтига интервью берди.

Мураббий интервью давомида клубнинг мақсади ва бошқа масалалар ҳақида фикр билдириб ўтди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Кумиковнинг охирги жамоаси “Атирау” бўлган эди.


- Виктор Балютович карантин даврини қандай ўтказяпсиз? Нималар билан бандсиз?

- Карантин бошланганда Ўзбекистонга келган эдим. Сўнг меҳмонхонага жойлашдим. На илож тақдир шу экан.


- Нима деб ўйлайсиз, коронавирус жаҳонда футболнинг ривожланишига қай даражада жиддий таъсир қилди?

- Бу вирус футболга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Қанчалик жиддий эканлиги карантин муддатининг давомийлигига боғлиқ.


- “Атирау” жамоаси бошқарувидан кетганингиздан сўнг катта футболни соғиндингизми?

- Йўқ, унчалик эмас. Ўзимни ишларим билан шуғулландим. Машғул бўладиган ишингиз ёки юмушингиз бўлса яна ҳам яхши бўлади.


- “Андижон” бош мураббийига айланишингиз қандай рўй берди?

- Ажабланарли бўлмади. Ҳаммаси оддий. Клуб раҳбарлари мени Ўзбекистонда эканлигимдан хабар топишди ва алоқага чиқишди. Барча масалаларда келишиб олдик ва шартнома имзоладик.


- Клуб мутасаддилари олдингизга қандай вазифа ва мақсадларни қўйди?

- Ҳозирча катта вазифалар қўйилмаган. асосийси турнир жадвалининг қуйи ўринларидан жой олмаслик. Камида еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз. Раҳбарлар жамоадаги вазиятга реал кўз билан қарашмоқда. Молиялаштиришга қараб келажакка умид билан қарасак бўлади.


- “Андижон” Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган учта туридан сўнг пастки ўринларни эгаллаб турибди. Бу сизни ташвишга солмаяптими?

- Йўқ, асло хавотирга тушаётганим йўқ. Жамоанинг ўйинларини кўрдим, вазиятни ижобий томонга ўзгартирса бўлади.


- Қозоғистон чемпионатидан жорий йилда таклифлар бўлдими?

- Менга ҳеч қандай чорловлар бўлмади. Бирон бир клубдан таклиф олмадим.


- Агар келажакда сизга Қозоғистон клубларидан қизиқиш ёки аниқ таклифлар бўлса қабул қиласизми?

- Таклиф бўлса - нега йўқ дейишим керак экан?



Илья Чернятин суҳбатлашди. Ўзбек тилига Абдулазиз Искандаров таржимаси.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика