Latest news

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  3 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

Виктор Карпенко: “Тақдирим “Бунёдкор” билан боғланган” News

Виктор Карпенко: “Тақдирим “Бунёдкор” билан боғланган”

Давралар оралиғида “Бунёдкор” таркибига тажрибали футболчи Виктор Карпенко қайтиб келди.


Мухлислар Карпенконинг “Бунёдкор” сафидаги ўйинларини яхши эслашади. Айнан у биринчи бўлиб “қалдирғочлар” таркибида 200дан зиёд расмий ўйин ўтказган футболчи бўлди.

Ҳозирги пайтда Карпенко ҳисобида 205та учрашув бор. Ундан 170тасини у асосий таркибда бошлаган. Виктор “Бунёдкор” либосида рақиблари дарвозасини 38 маротаба ишғол қилган. Бу борада у Анваржон Солиев ва Ривалдодан ортда қолмоқда холос. Карпенко ҳамон ишончли ва савияли футбол ўйнашда давом этмоқда.

Унинг “қалдирғочлар” оиласига қайтиши мухлисларда турли хил фикрларни келтириб чиқарди: кимдур тажрибали футболчининг “Бунёдкор”га қайтганидан хурсанд, баъзилар эса “фаҳрий” футболчининг ёш жамоага қайтишини яхши тушуниб етмади.

Томонлар бир-бирлари билан яна қандай тил топишди? Биз клуб рахбарияти, бош мураббий ва футболчининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

Бахтиёр Бобоев, “Бунёдкор” ФК бош директори: Виктор Карпенко жамоамиз учун жуда кўп меҳнат қилган футболчилардан ҳисобланади. У жамоадошлари билан бир қанча совринларни қўлга киритган. Виктор футолчилик фаолиятини тугатиш арафасида. Катта футболдаги узоқ йиллик фаолияти мобайнида Карпенко бой тажрибага эга бўлган. Бундай улкан тажрибаси бор йигитларни жамоамизда ишлашини ва ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишини истаймиз. Виктор Карпенко футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам жамоа учун хизмат қилишда давом этади.

Сергей Лушчан, бош мураббий: Виктор ҳали футболчи сифатида “Бунёдкор”га фойда келтиради. Биз у билан гаплашиб олдик. Уни вазиятга қараб, имкониятдан келиб чиқиб майдонга туширамиз. Карпенконинг тажрибаси юқори, ҳақиқий профессионал. Бундайлар машғулотлар давомида жамоадаги бошқа футболчиларнинг ўсиб улғайишида наъмуна бўлади.

Виктор Карпенко: “Бунёдкор” – мен учун қадрдон клуб. Бу ерда футболчи сифатида ажойиб йилларни ўтказганман. “Бунёдкор” билан бир неча бор чемпион бўлдик ва кубок соҳибига айландик, шунингдек Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли қатнашдик. Бир қанча афсонавий футболчилар билан бирга тўп тепдим. Бошқа жамоаларда ўйнаб юрган кезларимда ҳам “Бунёдкор”га бефарқ бўлмаганман. Жамоа ўйинларига келардим, рахбарлар ва футболчилар билан сухбатда бўлардим. Қадрдон клубимга қайтганимдан жуда-жуда хурсандман. “Бунёдкор”нинг мувафақиятлари учун қўлимдан келганича ҳисса қўшишга тайёрман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика