Latest news

19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  4 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  0 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  11

Виктор Жалилов: "Бир мавсумда 30та ўйин ўтказиш кам" News

Виктор Жалилов: "Бир мавсумда 30та ўйин ўтказиш кам"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдирди.




 Оғир ўйин бўлди. Албатта, бугун омад ҳам биз томонда бўлди. Захира алмашишлари орқали ўйинни кучайтиришга уринишимизга қарамай, иккинчи бўлимда вазиятлар ярата олмадик. Бу майдонда "Қўқон-1912" билан ўтган ўйинимиздан кўра қийинроқ ўйин ўтказдик бугун. "Пахтакор" билан ўйиндан кейин сафарда яна бир учрашув ўтказдик. Шу боис, футболчиларимизда чарчоқ сезилди, - дейди Виктор Жалилов.

- Ўйинга алоҳида режа тузамиз. Ким қандай тайёргарликка эга бўлса, позицияларда самара келтира олса, ўша футболчи майдонга тушади. Коста Гуттинер Қаршидаги ўйинимизда ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирганди. Албатта, таркибда ротация қилинади. Бу мураббийлар штабининг қарори, кимнинг асосий таркибда майдонга тушишини мураббийлар ҳал қилади.

- Соловьёвнинг жароҳати бор эди. Унинг ўзи кучим етганича ўйнайман, майдонга тушаман дегани учун майдонга туширгандик. Жароҳати қийнагани учун уни алмаштирдик. Мухлисларнинг қайтгани ҳам ўйиннинг шиддатига ижобий таъсир ўтказади, албатта. Уларнинг борлиги ҳам футболчиларга куч бағишлайди.

- Бир мавсумда 30 та ўйин ўтказиш бу кам. Мавсум давомида камида 40 та ўйин бўлса яхши бўларди.

- Қисқа муддатда кўп ўйин ўтказиш футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига таъсир ўтказади. Уларнинг майдонда кераксиз пайтда сариқ карточка олишлари ҳам шу билан боғлиқ деб ўйлайман. Фақат бир ҳужумчи билан ўйнаётганимиз сабаби, ярим ҳимоядаги бошқа футболчилар ҳам ҳужум пайти ягона ҳужумчини қўллаб-қувватлашади, шундай экан, олдинда ҳужумчилар сонининг нечталиги муҳим аҳамият касб этмайди, - дея фикрларини якунлади Виктор Романович.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика