Latest news

17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  9 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  20 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  7 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  25 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10

Видеога туширишига йўл қўйилмаган ўйинда "Сурхон" "Локомотив" билан жанговар дуранг қайд этди News

Видеога туширишига йўл қўйилмаган ўйинда "Сурхон" "Локомотив" билан жанговар дуранг қайд этди

Бугун Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида "Сурхон" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳужумкор ва голларга бой ўтган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайт этилди. Дастлаб, Ислом Тошпулатов "Локомотив" ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, ажойиб тарзда гол уриб учрашувда ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтгандан сўнг, "Локо" футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Мурод Бобожонов "Сурхон"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув якунлашига оз қолганда Ғанихонов гол киритиб ҳисобни тенглаштирди. 

Учрашувда қизиқ ҳолат рўй берди. Бугунги баҳсни "Сурхон" жамоаси видео тасвирга олишига "Локомотив" раҳбарияти рухсат бермади. Қизиқ?! Одатда назорат учрашувларида муҳлислар ва ОАВ киритилмаслигини эшитганмиз ва кўрганмиз. Лекин меҳмон жамоа расмий вакили ўйинни видео тасвирга олмаслиги ҳақида биринчи марта гувоҳи бўлдик. (ваҳоланки Локо ўйинни тасвирга олди) Кўпчилик айтиши мумкин балки икки жамоа ўзаро шунақа келишгандир деб , йўқ - бунақа келишув бўлмаган эди! Майли, шу йўл билан "Локо" Осиё ареналарида юқори марраларни эгалласа биз бундан фақат хурсанд бўламиз.

Назорат учрашуви
"Локомотив" - "Сурхон" 2:2

Голлар:
Ислом Тошпўлатов (36), Санжар Қодирқулов (39), Мурод Бобожонов (48), Иброҳим Ғанихонов (78)

"Локомотив": Абдумавлон Абдужалилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жалолиддин Жумабоев, Диего Барданка, Хуршид Мухторов, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жавоҳир Сидиқов, Диёржон Туропов, Марат Бикмаев.

"Сурхон": Акром Ходжаев, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Алишер Салимов, Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров, Элдор Бойматов, Зоҳир Пиримов, Нуриддин Ҳасанов, Ислом Тошпўлатов, Жасур Холтўраев.
Захира: Азамат Аҳмедов, Даврон Мерганов, Рустам Нортожиев, Жавоҳир Эсанкулов, Мурод Бобожонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Темур Маматмуродов, Низомжон Норов, Ўрал Чориев, Камолиддин Ашуров.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика