Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

ВИДЕО. Санжар Турсунов: "Ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади" News

ВИДЕО. Санжар Турсунов: "Ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади"

Бугун мусобақанинг иккинчи тур ўйинлари якунига етди. Эртага бизни яна бир муҳим ўйин кутиб турибди, рақиб - Хитой.
Саудия Арабистони билан ўйинда Хитой ўзининг "буюк деворини" ҳимояга қўйди. Тўп олиб берувчининг маслаҳати билан пенальтини қайтарди. Шу куни омад очиқчасига шарқликларга кулиб боқди.

- Ўйиндан кейинги тикланиш жараёнимиздан қониқиш хосил қилса бўлади. Фақат бугун машғулотда ёмғир ёққанлиги учун тўлиқ куч билан шуғулланишга имкон бўлмади. Ўйинга қадар 100% тайёр бўламиз.

- Жиққа ҳўл майсада шуғулланиш қийинчилик туғдирмадими?
- Қийин бўлди, машғулотнинг бошидан охиригача қийналдик.

- Саудия Арабистони - Хитой ўйинида томонларнинг кучини тенг баҳолаганимиз билан араблар фаворитдек кўринган эди...
- Ўйлашимча, Хитойнинг ҳимояси яхши ҳаракат қилди ва қарши ҳужумда ҳам ўйнади. Шунинг учун уларга жиддий рақиб сифатида қарашимиз керак. Биринчи тур ўйинларига келсак, ким биринчи гол урса ўша ютарди.



- Хитойни шу ўйинидан келиб чиқсак, 2-тур баҳси ҳам худди КХДР билан баҳсга ўхшаш бўлади дейиш мумкинми?
- Ҳар бир жамоа ўз рақибига қарши турли тактикаларни танлаши мумкин. Хитойни яхшилаб ўрганишда давом этамиз. Балки улар бизга қарши бошқа тактикада майдонга чиқишар.

- КХДР билан ўйинни эсласак, иккита яхши имкониятга эга бўлдингиз, аммо... Хатоларни кўриб чиқдингизми?
- Хатодан тўғри хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинда шундай вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишга уринаман.

- "А" гуруҳидаги натижалар биз учун аҳамиятсиз эмас, Австралия ва Ж.Корея, қайси бири қизиқроқ кўринди?
- Австралия - Уммон ўйинини кўрдик. Австралияни аъло даражада таассурот қолдирди деб айта олмайман. Ҳамма билан ўйнаса бўлади, аввал гуруҳдан чиқиб олайлик, кейин бу ҳақда ўйлаймиз.


Нодирхўжа Юлдашев



TAS-IX ҳудудида


TAS-IX эмас


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика