Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  6 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Вейналдумнинг кузатувчанлиги "Ливерпуль"га ғалаба келтирди News

Вейналдумнинг кузатувчанлиги "Ливерпуль"га ғалаба келтирди

"Ливерпуль" АПЛнинг 35-турида "Кардифф Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги биринчи гол Жоржиньо Вейналдумнинг кузатувчанлиги туфайли амалга ошди. Бурчак тўпларида "Кардифф" ҳимоячилари бор эътиборни Виржил ван Дейк, Жоэль Матип ва Роберто Фирминога қаратишини пайқаган Вейналдум гол урди. Трент Александер-Арнолд жарима майдончасига ерлатиб пас берди ва голландиялик тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

"Биринчи бўлимда бир ўзим эдим. Хендерсондан тўпни Трентга беришни, у эса тўпни менга ерлатиб узатишини сўрадим" - дейди Вейналдум.

"Хендо менга Жини 11 метрлик нуқта олдида бўшлигини айтди ва танаффусда стандартни хавфлироқ амалга оширишни келишиб олдик. Керакли нуқтага пас беришга уриндим. Жинининг зарбаси жуда зўр бўлди" - дейди Александер-Арнолд.

Ҳаммадан кўпроқ Клопп хурсанд бўлди. "Биз турли вариантларни машқ қиламиз, аммо бу ерда йигитларнинг ўзи бир қарорга келишди. Жуда хурсандман. Ўйинда ўрганяпмиз, футболда бундан яхшироғи бўлмайди".

"The Times"нинг ёзишича, Юрген стандартларга кўпроқ вақт ажратишни буюрган ва бу фойда бермоқда: "Ливерпуль" мавсум якунланишига уч тур қолганда аввалги мавсумдаги натижасини яхшилади (20та гол - 11та гол).

TAS-IX

 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика