Latest news

10:49«Манчестер Сити» «Реал Мадрид» юлдузи билан шартнома тузмоқчи  0 10:21Халқаро ўртоқлик учрашуви. Бугун терма жамоамиз Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради  0 09:55Ханс-Дитер Флик «Барселона»даги режалари билан ўртоқлашди  11 09:28ЦСКА собиқ футболчиси:«Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак»  2 09:00Антонио Конте «Наполи»га «Ювентус»даги икки нафар собиқ шогирдларини олиб келмоқчи  2 08:33Про лига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 08:05EЧЛнинг энг яхши футболчиси аниқланди. У «Реал Мадрид» футболчиси эмас  3 07:37Суперлига. Бугун дерби бор  2 01:45Азмуннинг "Рома"даги келажаги аниқ  1 01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0 01:12"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 млн миллион евро ишлайди  4 00:11Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим"  83 23:36Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди"  19 23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  2

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" News

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"

Вьетнам футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Диего Жустоцци Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистон турнир учун ҳам тактик, ҳам жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Бундай тайёргарлик эвазига улар гуруҳ босқичида 3 та ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистон қийин гуруҳдан жой олди. Шунга қарамай, биринчи ўринни эгаллади. Уларнинг мураббийи жуда кучли мутахассис. Рақиб чемпионликка асосий даъвогарлардан бири саналади. Ўйлайманки, Вьетнам футзалчилари ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солади.

Биз очиқ ўйин намойиш этадиган рақибларга қарши яхши ўйнаймиз, аммо энди бошқа тактикада ҳаракат қилишни бошлаймиз. Агар ғалаба қозонсангиз, давом этасиз, ютқазсангиз, уйга қайтишингиз керак.



Вьетнамлик футзалчилар ўтмишдаги ютуқлар ҳақида ўйлашларини истамайман. Менинг мураббийлик услубим доимо келажакка қаратилган. Вьетнамга келганимда, ўз-ўзимга мазкур жамоанинг ҳамиша ғалаба қозониши ва келажакка ёрқин назар билан қараши учун қаттиқ меҳнат қил ва муваффақият эриш деб айтганман. Яна эслатиб ўтаман, ўтмиш ортда қолди ва бу ҳақда ўйламанг.

Бизда 2024 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти бор. Худди ўтган ўйинларда бўлгани каби, бу йилги турнирда ҳам шогирдларим кучли рақиб билан тўқнаш келганда юқори концентрацияни сақлаб қолишларини истайман. Шогирдларим ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, бироқ ушбу босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Менда энг кучли таркиб йиғилган ва биз бўлажак ўйинга тайёрмиз", — деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Вьетнам баҳси 24 апрель куни 19:00 да старт олади.

Rating: +5   

Comments

   
23 apr 15:33:43
Umarxon Qodirov
Reply to comment by LFC_FIRMINO
U23 ham Futzal ham Veitnam bilanmi?
Shunday ????
   
23 apr 13:57:48
LFC_FIRMINO
Reply to comment by Хасан
Shunaqa
Ikki marta emotional damage berarkanmizda Veytnamga)
   
23 apr 13:43:26
Хасан
Reply to comment by LFC_FIRMINO
U23 ham Futzal ham Veitnam bilanmi?
Shunaqa
   
23 apr 13:29:59
LFC_FIRMINO
U23 ham Futzal ham Veitnam bilanmi?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика