"Вест Хэм"дан янги рекорд
06 oct 2023 13:29
News
“Вест Хэм” Англия Премьер-лигаси жамоалари орасида янги рекорд ўрнатди.
Пайшанба оқшомида "Вест Хэм" Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида "Фрайбург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Германияликлар устидан қозонилган ғалаба янада аҳамиятли бўлди, чунки лондонликлар инглиз футболи тарихига киришга муваффақ бўлишди.
"Болғачилар" еврокубоклардаги мағлубиятсиз серия бўйича янги рекорд ўрнатдилар – Дэвид Мойес шогирдлари қаторасига ўн етти учрашувдан бери мағлубиятга учрамай келмоқда.
"Вест Хем" охирги марта 2022 йилда "Байер"га қарши ўйинда мағлуб бўлган эди.
Link :
Source : Evening Standard
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Comments