Latest news

08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  0 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  16 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  9 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1

«Вест Хэм» жаҳон футболига тақдим этган юлдузлар News

«Вест Хэм» жаҳон футболига тақдим этган юлдузлар

Сўнгги йилларда шарқий Лондон клубини гранд клублар қаторига қўшиш учун кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.

Трансфер ойнасида сарфланаётган катта суммалар эвазига олиб келинган футболчилар эса бу мақсадга эришиш учун ожизлик қилмоқда ёки ишончни оқлай олишмаяпти. Шу ўринда клуб академияси сўнги пайтларда оқсаётгани сир эмас. Зеро, бир пайтлар мазкур клуб мактаби жаҳон футболи осмонини бир қанча юлдузлар билан бойитганди.

«Вест Хэм» тарихи билан қизиққанлар учун ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланган юлдузлар ҳақида сўз юритамиз.

Пол Инс (клубдаги фаолияти 1984-1989)

Клуб академиясидан етишиб чиққан Пол 1984-1989 йиллар оралиғида «ҳаммерлар» шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи кейинги фаолияти давомида «Манчетер Юнайтед», «Интер», «Ливерпуль» сингари суперклублар либосини кийиб, узоқ йиллар ўзининг нималарга қодирлигини исботлаган.




Рио Фердинанд (1995-2000)

Рио клуб билан 1995 йил биринчи профессионал шартномасини имзолаган. «Вест Хэм» сафида 127 ўйинда майдонга тушишга улгурди. Ўз потенциалини тўла намоён этган ҳимоячини «Лидс Юнайтед» 2000 йилда рекорд 18 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олди. Фердинанд «Лидс» таркибида узоқ қолмади. 2002 йилнинг ёзида Сэр Алекс Фергюссон Риони ўз жамоаси сафида кўришни хоҳлади. Жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланган футболчи учун 46 миллион евро тўланди. Ўшанда Рио футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланганди. Бунга қадар франциялик Лилиан Тюрам 41,5 миллион евро билан рекордчи ҳисобланарди. Рио «манкунианлар» сафида 2014 йилга қадар тўп тепди. У ҳар доим энг барқарор ҳимоячилардан бири бўлиб қолди.





Фрэнк Лэмпард (1995-2001)


Тирик афсона. Фрэнк ҳам Рио Фердинанд билан бирга 1995 йил «Вест Хэм»нинг асосий жамоаси таркибига қўшилди ва 2001 йилга қадар тўп тепди. 148та учрашувда «ҳаммерлар» шарафини ҳимоя қилгач, 2001 йилда 11 миллион фунт эвазига Лондоннинг бошқа жамоаси «Челси»га кўчиб ўтди. Лэмпарднинг «аристократлар» таркибида қандай мўъжизалар кўрсатгани барчага маълум. У «Челси» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (211та гол).





Жо Коул (1998-2003)

Жо «болғаурарлар» сафида 126 бор майдонга тушди ва 2003 йилда Лэмпарднинг ортидан «Стэмфорд Бридж» томон отланди. «Вест Хэм» ўз тарбияланувчиси туфайли 6,6 миллион фунт ишлаб топганди.




Майкл Каррик (1998-2004)

Клуб Майклни 2004 йил 24 августида «Тоттенхэм»га сотганди. Ушбу трансфер ортидан 3,5 миллион фунт-стерлинг ишлаб топилди. Ундан кейин Каррик узоқ йиллар давомида МЮ сафида барқарор ўйнаганидан кўпчилик хабардор.





Жермейн Дефо (1999-2004)

«Вест Хэм» сафида 93та ўйинда 29та гол урган Жермейнга ҳам «Тоттенхем» қизиқиб қолганди. Натижада клуб 2004 йил қишида Дефони 6 миллион фунт эвазига сотиб юборди.





Глен Жонсон (2001-2003)

Икки мавсум давомида «Вест Хэм» таркибида 15 бор майдонга тушган умидли англиялик қанот ҳимоячисини Роман Абрамович 6 миллион фунт эвазига сотиб олганди. Англия терма жамоаси футболчиси 2009/2015 йилларда «Ливерпуль» сафида ҳам ҳаракат қилди.



Кўриниб турибдики, 90-йиллар охирида клуб академияси амалга оширган ишлар таҳсинга сазовордир. Охир йилларда бу борада пасайиш яққол намоён бўлди. «Вест Хэм» суперклубга айланмоқчи бўлса, дастлаб ўз академияси аъзоларига эътиборни кучайтирса мақсадга мувофиқ бўлса керак. Зеро, катта миллионларга харид қилинган юлдузлар жамоасидаги сардор Марк Нобл ҳам айнан клуб тарбияланувчисидир.

Фаҳриддин Рўзиев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика