Latest news

13:51Ле Норман "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 12:24Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди  2 12:02"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради  0 11:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради  1 11:17Саутгейт нима сабабдан Магуайр Европа чемпионатида иштирок этмаслигига изоҳ берди  9 10:52FourFourTwo талқини бўйича энг яхши таянч ярим ҳимоячиси номи маълум бўлди  5 10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  4 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  13 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  13 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  15 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  4 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  1 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз" News

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Веско Стешевич фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи навбатда "Нефтчи"ни ва ўз жамоамни гуруҳдан чиққани билан табриклайман. Ўзбекистон кубогидаги иштирокимизни давом эттиришимиздан хурсандман. Иккинчидан яқинда чемпионат доирасида ҳам улар билан тўқнаш келгандик. Ўйин қизиқарли руҳда ўтганди. Афсуски сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўйинга келсак, бугун дуранг ўйнадик. Беллашувга ишлаб чиққан режамиз бор эди. Уни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда осон бўлгани йўқ",- дейди Веско Стешевич. 

- Биринчи бўлимда "Металлург" яхши ўйин намойиш этди. Ғалаба учун нима етишмади?

- Ўйин давомида хатоларга йўл қўйдик. Билмадим у ерда голдан аввал қўлга текканини айтишди. Лекин бунинг айтишнинг ўрни эмас. Бизда кўп вазиятлар бўлмаслигини билардик. Рақиб юқоридан ва жарима зарбаларида хавфли эди.

- Забиҳилло Ўринбоев қачон сафга қайтади?

- Унда тикланиш жараёни кетмоқда. Келаси ҳафта у Бекободга келади ва тикланишни давом эттиради. Забиҳиллонинг қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Лекин тўлиқ соғайишини кутишимизга тўғри келади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика