Latest news

18:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  2 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  12 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  7 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  10 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  11 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  9 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  60 13:38ФИНАЛгача...  13 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  10 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  15 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз" News

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Веско Стешевич фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи навбатда "Нефтчи"ни ва ўз жамоамни гуруҳдан чиққани билан табриклайман. Ўзбекистон кубогидаги иштирокимизни давом эттиришимиздан хурсандман. Иккинчидан яқинда чемпионат доирасида ҳам улар билан тўқнаш келгандик. Ўйин қизиқарли руҳда ўтганди. Афсуски сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўйинга келсак, бугун дуранг ўйнадик. Беллашувга ишлаб чиққан режамиз бор эди. Уни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда осон бўлгани йўқ",- дейди Веско Стешевич. 

- Биринчи бўлимда "Металлург" яхши ўйин намойиш этди. Ғалаба учун нима етишмади?

- Ўйин давомида хатоларга йўл қўйдик. Билмадим у ерда голдан аввал қўлга текканини айтишди. Лекин бунинг айтишнинг ўрни эмас. Бизда кўп вазиятлар бўлмаслигини билардик. Рақиб юқоридан ва жарима зарбаларида хавфли эди.

- Забиҳилло Ўринбоев қачон сафга қайтади?

- Унда тикланиш жараёни кетмоқда. Келаси ҳафта у Бекободга келади ва тикланишни давом эттиради. Забиҳиллонинг қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Лекин тўлиқ соғайишини кутишимизга тўғри келади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика