Latest news

19:15"Насаф" — "Локомотив" (матнли трансляция)  10 19:02"Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  39 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  17 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  6 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз" News

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Веско Стешевич фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи навбатда "Нефтчи"ни ва ўз жамоамни гуруҳдан чиққани билан табриклайман. Ўзбекистон кубогидаги иштирокимизни давом эттиришимиздан хурсандман. Иккинчидан яқинда чемпионат доирасида ҳам улар билан тўқнаш келгандик. Ўйин қизиқарли руҳда ўтганди. Афсуски сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўйинга келсак, бугун дуранг ўйнадик. Беллашувга ишлаб чиққан режамиз бор эди. Уни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда осон бўлгани йўқ",- дейди Веско Стешевич. 

- Биринчи бўлимда "Металлург" яхши ўйин намойиш этди. Ғалаба учун нима етишмади?

- Ўйин давомида хатоларга йўл қўйдик. Билмадим у ерда голдан аввал қўлга текканини айтишди. Лекин бунинг айтишнинг ўрни эмас. Бизда кўп вазиятлар бўлмаслигини билардик. Рақиб юқоридан ва жарима зарбаларида хавфли эди.

- Забиҳилло Ўринбоев қачон сафга қайтади?

- Унда тикланиш жараёни кетмоқда. Келаси ҳафта у Бекободга келади ва тикланишни давом эттиради. Забиҳиллонинг қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Лекин тўлиқ соғайишини кутишимизга тўғри келади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика