Веско Стешевич: "Металлург" энг ёмон ўйинини ўтказди"
27 oct 2023 21:27
News
Веско Стешевич: "Металлург" энг ёмон ўйинини ўтказди"
- Илк навбатда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман, улар бунга лойиқ эди. Бугун биз ҳар томонлама мағлуб бўлдик. Бу ушбу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлса керак. Баҳсни жуда ёмон бошладик. Аммо ўйин давомида аста-секинлик билан ўзгартиришлар киритишга интилдик, бироқ бу амалга ошмади. Албатта, баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ Шойқуловнинг йўқлиги таъсирини ўтказди. Шунингдек, Ўринбоев майдонни тарк этгани ҳам бизга катта таъсир қилди. Ушбу футболчилар биз учун жуда муҳим. Лекин жамоа бир ёки икки футболчига боғланиб қолиши - жуда ёмон. Айрим футболчилар ўзларини кўрсатиш учун ҳаракат қилган бўлишлари мумкин, бироқ умуман олганда биз жуда-жуда ёмон ўйнадик. Чунки кўплаб футболчилар ўзларининг даражасидан пастроқ ҳаракат қилишди. Шу сабабли "Насаф"нинг ғалабасини адолатли деб ҳисоблайман ва улар янада йирикроқ ҳисобда ғалаба қилишлари мумкин бўлганди деб ўйлайман.
- Ўринбоевнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Эртага уни тиббий текширувлардан ўтказамиз. Умид қиламанки, жароҳат жиддий эмас. Албатта, бироз қўрқинчли ҳолат, лекин барчаси яхши бўлишига ишонамиз.
- "Металлург" олдингиларига қараганда кучсизроқ ўйнади.
- Айтганимдек, айрим футболчиларимнинг йўқлиги, Ўринбоевнинг жароҳат олиши таъсир қилди. Баъзи футболчиларнинг бугунги ўйинлари умуман ёқмади. Барчасини тахлил қилиб чиқамиз.
Comments