Весино фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
27 dec 2021 11:37
News
Весино фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Интер" ярим ҳимоячиси Матиас Весино қишда клубдан кетиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ўйинчига "Ньюкасл" ва "Лестер" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Интер" ўйинчи учун клублар яхши таклиф беришса, уни қўйиб юборишга тайёр. Хавбекнинг агентлари ҳали англияликлар билан боғланишмади.
Футболчининг "Интер" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : twitter.com/NicoSchira
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments