Latest news

16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  10 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  35 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  22 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2

Вернер: "Англиянинг энг яхши жамоасини мағлуб этдик" News

Вернер: "Англиянинг энг яхши жамоасини мағлуб этдик"

"Челси" форварди Тимо Вернер Англия Кубогининг ярим финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб этилгани ҳақида гапирди.

"Менимча, Англиянинг энг яхши икки жамоаси майдонда кураш олиб борди. Имкониятлар тенг эди. Биз ғалабага эришдик, чунки, рақибни қарши ҳужумда ушлай олдик. Якунда ўтган ўйинлар каби яхши ҳимояланиб, ғалабага эришдик. Менимча, кучли жамоа ғалабага эришди.

Шундай ўйинларда режанинг ўрни сезилади, аммо якунда индивидуал маҳорат барчасини ҳал қилади. Мана нима учун биз ғалабага эришдик. Иккала жамоа ҳам тактик томонлама яхши ўйнади. Биз эса индивидуал креатив ҳаракатлар эвазига ғолиб бўлдик.

Агарда соврин қўлга киритсак, мавсумни ажойиб ўтган деб ҳисобласа бўлади. Англия Кубоги финали ва ЕЧЛ ярим финалида ўйнашимиз шарт. Олдинга қараб интилишимиз керак, чунки совринларга эга чиқа оламиз.

Ушбу мавсум мен учун ноодатий тарзда ўтмоқда. Голлардан кўра, голли пасларим кўпроқ. Аммо бу ҳам жамоанинг фойдасига ишламоқда. Бунга қарши эмасман", - деди Вернер.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика