Latest news

18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 18:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо". Таркиблар маълум  1 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  5 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  5 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  12 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  4

Венгрия U-18 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон бугун юқори сифатли ўйин кўрсатди" News

Венгрия U-18 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон бугун юқори сифатли ўйин кўрсатди"

Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бугун Венгрия U-18 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашув якунлангача Венгрия U-18 термаси бош мураббийи Левенте Бабонинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида қисқача фикрингиз қандай?

- Ўйин тезлиги юқори бўлди. Ушбу ўйин биз учун яқинлашиб келаётган учрашувлардан олдин ажойиб тайёргарлик бўлди.

- Нега айнан Ўзбекистон U-18 терма жамоасини рақиб сифатида танладингиз?

- Мендаги маълумотларга қараганда, УЕФА ва ОФК ўртасида ҳамкорлик келишуви бор. Ушбу дастур бўйича биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаяпмиз. Биз Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг меҳмонхона ҳаражатларини қоплаб беряпмиз ва шу орқали бир-биримизга ёрдам беряпмиз.

- Ўзбекистон жамоаси таркибидан бирор бир футболчининг ўйини сизда яхши таассурот қолдирдими?

- Умумий қилиб айтганда менга жамоа ёқди. Ўзбекистон U-18 термаси бугун юқори сифатли ўйин кўрсатди. Еттинчи (Абдуазим Ортиқов) ва ўн биринчи (Мурод Комилов) рақамдаги футболчиларнинг ўйини менга алоҳида таассурот қолдиришди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика