Latest news

01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39

Венгер ёзда кетади. "Арсенал"га ким бош мураббий бўлади? News

Венгер ёзда кетади. "Арсенал"га ким бош мураббий бўлади?

"Арсенал" раҳбарияти ёзда 22 йилдан бери жамоа бош мураббийи сифатида ишлаётган франциялик мутахассис Арсен Венгер билан хайрлашмоқчи.

"Тўпчилар" мавсум тугашини кутмасдан, ушбу жойга мураббий излашни бошлаб юборишган.

"Монако" устози Леонардо Жардим, Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв, "Селтик"да ишлаётган мутахассис Брендан Рожерс ва "Манчестер Сити" ёрдамчи мураббийи Микель Артета келаси мавсумда "Арсенал"ни бошқариши мумкин.

Венгер буёғига шартномасини охиригача ишлаш учун курашади. Франциялик битими 2019 йилнинг ёзида якунига етади.

Бироқ "Арсенал" раҳбарларидан бири келаси мавсумни кутмоқчи эмас ва Венгер 2018 йилнинг ёзида жамоани тарк этишини истайди.

Мавсум охиридаги натижаларга кўра, мутахассисга имкон берилиши ёки у билан хайрлашиш кераклиги аниқ бўлади. Бироқ франциялик бошқараётган жамоа жорий мавсумдаги ўйини билан яхши таассурот қолдирмаяпти.

Арсен Венгер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасига олиб чиқса ҳам бу етарли натижа бўлмаслиги мумкин. Аммо турнир жадвалининг ҳозирги ҳолатига эътибор берсак, "тўпчилар" Европанинг энг нуфузли мусобақада иштирок этиши ҳам сўроқ остида. Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларида иштирок этиш имконини берувчи 4-ўринни "Тоттенхэм" эгаллаб турибди (55 очко). "Арсенал" эса 10 очко орқада.

Франциялик учун айни дамдаги энг маъқул вариант Европа лигаси. Агар жамоа ушбу турнирда ғолиб бўлса, соврин қўлга киритади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилади. Бироқ 1/8 финалда "тўпчилар"нинг рақиби Жаннаро Гаттузо қўл остида муваффақиятли ўйин кўрсатаётган "Милан" бўлади.

Венгер бир амаллаб жамоани келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнашини таъминлай олса, бу музокаралар учун сабаб бўлиши мумкин. Мутахассис ўз жойини сақлаб қолиши учун имконсиз вазифани уддалаши лозим, бироқ ўтган ёзда шартномасини узайтирган мураббий жамоаси 7 ойлик омадсиз ўйинидан сўнг, формага киришига ишониш қийин.

Жорий мавсум клуб тизимида бир қатор ўзгаришлар содир бўлган. "Арсенал" ижрочи директори Иван Газидис касаба уюшмасига раҳбари лавозимига Свен Мислинтатни қўйди, шартнома имзолаш ва музокаралар бўлимида эса Хасс Фахми иш бошлади.

Бу янги ходимлар Венгернинг клубдаги имкониятларини чеклаб қўйди, айниқса янги футболчи харид қилишда. Бу кишилар ёзги трансфер ойнасида фаол бўлишади ва Венгер ўрнига ҳам муносиб номзод ишлашади. Бироқ клубнинг асосий акциядори Стэн Кронке Венгер кетиши ёки қолиши ҳақида сўнгги сўзини айтади.

"Арсенал" устози Венгер 2007 йилда амрикалик магнат Кронке клубга келганидан бери унинг қўллаб-қувватлашидан фойдаланади. "Тўпчилар" акцияларининг катта қисмига эгалик қилувчи бу киши ўтган ёзда франциялик мутахассис жамоада қолишини таъминлаган. Бироқ савол туғилади - мавсум муваффақиятсиз якунланган тақдирда Кронке мураббийни қўллашда давом этадими? Чемпионлар лигасисиз яна бир мавсум клубнинг молиявий имкониятларини чеклайди ва бу Кронкенинг фикрини ўзгартириши мумкин.

Клуб акциядорининг ўғли Жош Лондонга кўчиб келди ва якшанбада "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтган Англия лига Кубоги финалини ҳам кузатди. Миллиардернинг ўғли "Арсенал"ни ўрганмоқда. Кронкелар оиласи катта обрўга эга, аммо Жош клубда иш бошласа, "тўпчилар" тизимида яна ўзгаришлар рўй бериши мумкин.

Энди "Арсенал"ни фақат Арсен Венгернинг ўзи бошқармайди. Франциялик бошқарув ролида бўлса, жамоанинг натижалари яхшиланмаслиги мумкин.

Жамоанинг баъзи вакиллари клубдан кетиш ниятида, Аарон Рэмси, Эктор Бельерин каби футболчилар янги жамоа излашни бошлаб юборишган.

Венгер ўрнига клуб собиқ ҳужумчиси, "Арсенал" афсонаси Тьерри Анри ҳам келиши мумкин.

"Ким ҳам "Арсенал" бош мураббийи бўлишни истамайди?" деган эди Анри "Sky Sports"нинг душанбадаги кўрсатувида.

"Мен "тўпчилар" мухлисиман, аммо мен мураббий бўлишим аниқ дегани эмас. Клубда нима бўлаётганини билмайман, бироқ ким бу ишга қизиқмайди".

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика