Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди
20 feb 2019 18:02
News
Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди
Франциялик мутахассис Арсен Венгер ПСЖ раҳбари Носир Ал Хелайфи билан учрашди.
L’Equipe хабарига кўра, томонлар ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишган. Ҳозирча Венгернинг қандай лавозимда фаолият олиб бориши сўроқ остида бўлиб турибди.
Аввалроқ, Венгер ПСЖнинг спорт директори Антеро Энрикенинг ўрнини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Парижликларнинг сўнгги трансферлар ойнасида муҳим футболчиларни қўлга кирита олмагани раҳбариятнинг норозилигига сабаб бўлган дея баҳоланмоқда.
Венгер “Арсенал”даги 22 йиллик фаолиятидан сўнг, ўтган йилнинг ёзида клубни тарк этганди.

Link :
Source : L’Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments