Венгер: "Мхитарян менга ёқади, маош муаммо бўлмайди"
18 jan 2018 14:34
News
Венгер: "Мхитарян менга ёқади, маош муаммо бўлмайди"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарянга бўлган қизиқишини тасдиқлади.
Олдинроқ, лондонликлар ҳужумчи Алексис Санчесни арманистонлик футболчига алмаштирмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.
"Бу 24 соат ичида содир бўлиши ёки амалга ошмаслиги ҳам мумкин. Бу трансфер ойнаси, ҳар онда кутилмаган воқеа содир бўлиши мумкин. Менга Мхитарян ёқади. Маош муаммо бўлмайди" - дейди Венгер.
Алексис Санчеснинг "Арсенал" билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади, бироқ лондонликлар унинг ўрнига футболчи топмагунча чилилик билан хайрлашмоқчи эмас. Ҳужумчининг ўрнини Мхитарян эгаллаши мумкин.
Link :
Source : Mirror
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Comments