Latest news

18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  16 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31

"Student‘s Cup"нинг старти News

"Student‘s Cup"нинг старти

Tags :  Student‘s Cup
Кеча Тошкентда "Student‘s Cup" мусобақасининг 1-босқичига старт берилди.

Дастлабки кун доирасида жами 21 та учрашув ўтказилди. Унда Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган юзлаб талабалар ўз олийгоҳлари шарафини ҳимоя қилишди.

 Дастлабки кундан англашилгани шуки, бизга талабаларни кенг миқёсда қамраб оладиган шундай турнирлар жуда зарур экан. Буни ўйинларга нисбатан қизиқишнинг юқорилиги яққол кўрсатиб турибди.

Ўз навбатида ПФЛ ташкилотчилик масаласида Суперлигамиздаги профессионал клубларга мастер-класс ўтиб берганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Одатда чемпионат баҳсларига ташриф буюрар экансиз аренага ўзингиз билан сув олиб кира олмайсиз. Стадион ичидаги хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермайди. "Student‘s Cup"да эса музқаймоқдан тортиб, тамадди учун мазали егуликларгача муҳайё. Тадбиркорлар ҳам, талабалар ҳам, уларнинг мухлис-у мухлисалари ҳам хурсанд.

Ўйинлар орасидаги танаффуслар вақтида иқтидорли диджей катта саҳнага чиқиб, барчага юқори кайфият улашмоқда.

Ўйинлар қизғин кураш остида ўтяпти. Иштирокчи-талабалар бунақа эмоцияларни анча пайтгача унута олишмаса керак.

Бу, айниқса, стадион четида персонал мухлисалари турган йигитлар учун ажойиб имконият:)

Энг муҳими, ҳеч ким мусобақага ўткинчи турнир сифатида қарамаяпти. Ҳаттоки, жамоаларнинг фан-клублари ҳам. Барчанинг мақсади чемпионлик.

Хуллас, "Бунёдкор" стадионидаги муҳит барчага юқори кайфият бағишлаяпти. Ташкилотчиликка гап бўлиши мумкин эмас. Бугун сиз ҳам келиб, ҳордиқ чиқаринг.

Фахриддин тайёрлади

Суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика