Latest news

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  0 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда News

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда

Футболчи "Манчестер Юнайтед"ни ёзда уни тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилиши учун етарлича голлар уришга ишонмоқда.

30 ёшли футболчи яқиндагина "Бёрнли"дан ижара асосида "қизил иблислар" сафига келиб қўшилди. 

У мавсумнинг ҳолган қисмини Эрик тен Ҳаг жамоасида ўтказади. 

Вегхорст "Олд Траффорд"га келганидан буён Антони Марсьялнинг жароҳатидан фойдаланиб Премьер-лига доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда асосий таркибда майдонга туширилди.

"Манчестер Юнайтед"да нидерландиялик футболчини жорий мавсум сўнгида ўзида олиб қолиш учун ҳеч қандай мажбурият ёки имкониятлари у билан тузилган шартномада келтирилмаган. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирги жамоасида доимий равишда қолишни исташини билдирди. Вегхорст, шунингдек, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Охир-оқибат ҳаммаси жуда оддий. Ҳужумчи сифатида сизни урган голларингиз билан баҳолашади. 

У (тен Ҳаг) ҳужумга ўтишни кучайтириш кераклигини айтди. 

Дақиқалардан унумли фойдаланишим керак. Фаолиятим давомида бир нарсани доим қилганман, гол урганман. Ҳозирча иккита ўйин бўлди. Агар катта имкониятларни қўлдан бой берсам, ташвишланишни бошласам бўлади, лекин ишончим комилки, мен буни уддалай оламан ва менда ҳаммаси жойида бўлади.

Бу ерда бўлиш жуда ажойиб".

"Манчестер Юнайтед" ёзда бирор бир ҳужумчи билан узоқ муддатли битим тузиш учун трансфер бозорига киради. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика