Latest news

15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  0 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  1 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  17 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  13 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Ушбу қарама-қаршиликда фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  9 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  12

Варга: "Алишер Усмонов "Арсенал"ни дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчи эди, аммо уни тушунишмади" News

Варга: "Алишер Усмонов "Арсенал"ни дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчи эди, аммо уни тушунишмади"

Машҳур агент Шандор Варга миллиардер Алишер Усмонов "Арсенал"даги улушини Стэн Кронкега сотгани ҳақидаги хабарга фикр билдирди.

"Алишер клубнинг 15% акциясини сотиб олганида, уни "Арсенал" вице-президенти Дэвид Дин билан таништирганман. Ўшандаёқ Усмонов инвеститция киритиш ниятида эмас, клубни бошқармоқчи эканлиги аён бўлган эди. У тез-тез футболга келиб турарди, бу жамоани тушунарди ва яхши кўрарди. Усмоновга Арсен Венгернинг иши ёққан.

Усмоновни Англияда душманлар каби қабул қилишган: Танқидлар бўлган. У спортчи каби ҳаммасига чидади, таслим бўлмади ва клубнинг асосий акциадорига айланмоқчи эди. Бу амалга ошмаслигини тушунган миллиардер кетишга қарор қилди.

Алишер "Арсенал"да биринчи рақам бўлиш учун клубга келган. У иккинчи рақамли инсон бўлиб, клуб ривожланишида иштирок этмасликни хоҳламасди. Усмонов "Арсенал"ни дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчи эди. Инглиз клуби акцияларини сақлаш - фойдали иш, Россияда эса бунинг акси. Англияда йил позитив балансда якунланади ва даромад ошишда давом этади. Уни тушунишмади, шу сабабли Усмонов ўз акцияларини сотди.

У рус клубига пул тикса яхши бўларди, чунки Россияда ҳам бундай мўжизани амалга оширса бўлади. Яхши ташкилотчилик ва молиявий мувозанат бўлса яхши натижага эришиш мумкин. Ҳозир Россия футболида ўсиш кузатилмоқда, агар пули бор, футболни севадиган раҳбарлар келса, яхши бўлар эди.

Кронке ("тўпчилар"нинг 97% акциясига эгалик қилади) қўл остидаги "Арсенал"дан яхши нарса кутиб бўлмайди. У футболни ёқтирмайди ва уни тушунмайди, бу Кронке учун фақат бизнес. Кронке хатто ўйинларга кам келади. Ҳа, фойдалар ва мухлислар бўлади, акциялар нархи кўтарилади, аммо спорт рухи бўлмайди.

Афсуски, жаҳон футболида, клубларда ва раҳбариятда спорт муваффақиятидан кўра кўпроқ пул керак бўлган инсонлар кўпайиб бормоқда. Бунга қараш аламли. Жаҳон чемпионатини кенгайтириш? Йилига 70та ўйин ўтказишнинг иложи йўқ. Бу Кронке каби инсонлар туфайли содир бўлмоқда. Алишер эса бундай эмас, у ҳақиқатдан ҳам спортни севадиган ва унинг ривожи учун кўп иш қилган спортчи" - дейди Варга.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика