Latest news

22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  0 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  1 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  8 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  7 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  24 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  5 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  3 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0

"ВАР учун 14 дақиқа". Тошкентда нималар бўлди? News

"ВАР учун 14 дақиқа". Тошкентда нималар бўлди?

Ниҳоят, Суперлиганинг 4-тур баҳсларига старт берилди.

"Қўқон-1912" Яйпанда "Металлург" устидан зафар қучган бўлса, "Динамо" "Бунёдкор"га имкониятни бой бериб қўйди. Ҳозир пойтахтдаги ўйин тафсилотларига тўхталамиз.

Bunyodkor

Umarali Rakhmonaliev - 83', Avazbek O'lmasaliyev - 90'

Superliga. Round 4

31/03/2022, 19:00

1
:
2
Finished

Dinamo

Сахоб Рашидов - 16'

45'
90'
15'  Jakhongir Urozov
46'  Dilshod Juraev (Odiljon Abdurakhmonov)
46'  Ibrahim Tomiwa (Usmonali Ismonaliyev)
73'  Muzaffar Olimjonov (Husayin Ergashboyev)
73'  Jakhongir Urozov (Umidbek Sultonov)
83'  Umarali Rakhmonaliev
88'  Umarali Rakhmonaliev
90'  Avazbek O'lmasaliyev
13'  Ойбек Нурматов
16'  Сахоб Рашидов
16'  Иброхим Юлдашев
64'  Abdujamol Isroilov
66'  Temur Ismoilov
75'  Ойбек Нурматов (Saidullo Rakhmatov)
86'  Сахоб Рашидов (Aleksandar Glisic)
86'  Temur Ismoilov (Tulkin Ergashev)
90'  Jurabek Mannonov

Ҳалол ва қўпол футбол

Ўйиндан олдин ҳар 2 жамоа футболчилари ва ҳакамлар биргаликда суратга тушишди. Улар барчани "Ҳалол футбол" шиори остида келишилган ўйинларга қарши курашишга чорлашди. ЎзПФЛ бу йўлда "Red Button" иловаси яхши ёрдамчи бўлишига ишонмоқда.

Бироқ, Рустам Лутфуллиннинг старт ҳуштаги янграши билан бирлик ҳам, дўстлигу баробарлик ҳам унутилиб, майдонда ҳақиқий кураш бошланиб кетди. Кейинги 90 дақиқа давомида 2 пенальти, 9 та сариқ карточка ва 1 дисквалификациянинг гувоҳига айландик. 

Дастлабки гол

Ўтган турда Суперлигадаги биринчи очкосини қўлга киритган Предраг Роган шогирдлари бугун илк бор рақиб дарвозасини ҳам ишғол қилишди. "Динамо"нинг 4 турда урилган ягона голи Саҳоб Рашидовнинг номига ёзилди. 

Самарқандликларнинг элитадаги охирги голи Обиджон Ҳакимовнинг номига ёзилган эди (2019 йилнинг 30 ноябрида "Насаф" дарвозасига урилган).

Кичик низо

Учрашувдаги энг қизиқ вазият биринчи бўлимда содир бўлди. Рустам Лутфуллин ВАР ёрдами билан "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади. Шундан кейин майдондаги футболчилар ўртасида кичик низо юзага келди. Аниқроғи, худди 3-турда бўлгани каби Иброҳим Томива ҳамда Дилшод Жўраев яна ўзаро тўп талашиб қолишди. 

Зарбани яна нигериялик форвард берадиган бўлди. Бироқ, Томива бу гал 2 бор уринса ҳам Милое Прекович дарвозасига йўл топа олмади. Шундан кейин тажрибали Дилшод Жўраев жамоадошига нисбатан кескин оҳангдаги эътирозларини яшириб ўтирмади.

Шундан кейин ҳар 2 футболчини захирага олган Виктор Карпенко матбуот анжуманида бугун тушунмовчилик бўлгани ва бу ҳолат жамоа ичида алоҳида кўриб чиқилишини таъкидлади.

Мақсудов трибунада ўтирди

Мусобақанинг 2-тури доирасидаги "Қизилқум"га қарши ўйинда мобил алоқа воситасидан фойдаланган "Бунёдкор" бош мураббийи ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 2 та ўйинга дисквалификация қилинган эди. Шу туфайли бугун "қалдирғочлар"ни Виктор Карпенко майдонга бошлаб чиқди. Шуҳрат Мақсудов эса ўйинни мухлислар орасидан кузатишга мажбур бўлди.

ВАР ёки вақт ҳақида

Бош ҳакам 90 дақиқа ичида 9 сариқ, 1 қизил карточка кўрсатгани ва 2 бор "Динамо" дарвозасига пенальти белгилагани тўғрисида айтдик. Аммо, Лутфуллин бу қарорларни қабул қилиши осон бўлмади. Учрашув давомида ВАР тизими 5 бор ўйинга аралашди. Шу эпизодлар умумлаштирилса, жами 14 дақиқа вақт ВАР қарорини кутиш билан ўтди. Аниқроғи, биринчи бўлимда 5 дақиқа 30 сония, танаффусдан кейин эса 8,5 дақиқа тўхталиш бўлди (фақат ВАР учун)...

Шундай бўлишига қарамай, рефери учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берди. Энг қизиғи, бу вақтнинг 1,5 дақиқаси "Бунёдкор" футболчиларининг гол нишонлаши билан ўтиб кетган бўлса ҳам, якунда "Динамо" учун конпенсация қилинмади...

Анъана давом этди

"Динамо" Ўзбекистон чемпионатлари доирасида "Бунёдкор" билан 23-марта тўқнаш келди. Эътиборли жиҳати, ушбу клублар ўртасидаги ҳеч бир баҳсда нурсиз дуранг қайд этилмаган эди. Бугун ҳам анъана бузилмади. Муҳташам стадионга йиғилган 2000 га яқин мухлислар 1 эмас, 3 та голга гувоҳ бўлишди.

Достон Ибрагимов қаерга ғойиб бўлди?





Author :
Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика