Latest news

02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим деди", - деди"  1 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  40 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  38 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  384 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими? News

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими?

Қуйида фақат бир эпизод ҳақида гаплашамиз.

Бу вазият "Бунёдкор" 1:2 "Қизилқум" (15-тур) учрашувининг сўнгги дақиқаларида содир бўлди.


Аниқроқ айтсак, "қалдирғочлар" Шерали Жўраевнинг "Қизилқум" жарима майдони ичида тўпни қўли билан қайтарганини даъво қилишди. Шу ўринда ВАР ишга тушиб, эҳтимолий пенальти учун асос қидириб кўрди. Бироқ шубҳа тасдиғини топмаганидан кейин Темур Тўхтасинув учрашувни тугатиб юборди.

Ушбу қарор туфайли ВАРда ишлаган Азиз Асимовга нистабатан эътирозлар кўпайиб кетди. "Бунёдкор" томони реферидан норозилигини "юмшоқлик" билан кўрсатар экан, Юрий Саркисян ҳакамлар хонасигача кириб борди.

Мазкур вазият такрорини кўргач, мен ҳам ҳакамлар "Қизилқум"га 2 очко совға қилди деб ўйладим (қасддан эмас). Шу туфайли ҳамма кетиб, ҳакамлар чиқишини кутдим. 

Азиз Асимов билан 2 дақиқа суҳбатлашдик. Мен трансляцияда кетган кадрда пенальти кўрганимни айтдим. 41 ёшли рефери эса сокинлик билан тушунтирди: "11 метрли нуқтани кўрсатиш учун 50% асос бўлса ҳам, бош ҳакамни монитор ёнига чақирардим. Лекин қоидага зид ҳаракат кўринмади". 

Шундан кейин тошкентлик арбитр уйига кетди. Мен стадионда қолдим. "Бунёдкор" масъуллари ўша вазиятдаги қарор бўйича протест киритар экан, ташқарида эпизодни яна томоша қилдим: тўп қўлга тегиб, йўналишини ўзгартиряпти. Рости, Асимов нега бунчалик ишонч билан гапирганини тушунмадим...

Бугун бошқа ракурсдан олинган тиниқроқ лавҳаларни томоша қилиб, фикрим 180 градусга ўзгарди. Шерали Жўрааев қўли билан ўйнамаган, аксинча тўп унинг кураги томонга ўтиб, Шуҳрат Муҳаммадиевнинг елкасига теггани ҳолда пастлаган. Марҳамат, томоша қилинг (видеолавҳа ЎзФҲМдан олинди).


Ёдингизда бўлса, Асимов ўтган йил ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган. Андижонда унинг қароридан норози бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдларини майдондан олиб чиқмоқчи бўлганди. Ҳар 2 ҳолатнинг якунида ҳакам ҳақ бўлиб чиқди.

Хуллас, бу кўпчиликка дарс бўлиши керак. Ҳамма нарса сизга кўринганидек бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими, вазиятни тўлиқ ўрганмай, хукм чиқарманг.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика