Latest news

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  3 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  7 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

"Вальядолид" ва "Райо Вальекано" ўз футболчиларини Каталония терма жамоасига қўйиб юборишмади News

"Вальядолид" ва "Райо Вальекано" ўз футболчиларини Каталония терма жамоасига қўйиб юборишмади

Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйини учун Каталония терма жамоасига чақирилган "Райо Вальекано" ва "Вальядолид" футболчилари ўз клублари тасарруфида қолишади.

Маълумотларга кўра, иккала клуб ҳам ўз футболчиларини ўртоқлик учрашувига қўйиб юбормади, чунки улар айни дамда ЛаЛигада жон сақлаб қолиш учун курашишмоқда. "Райо" ва "Вальядолид" раҳбарларининг фикрича, футболчилар ўз жамоаларига чемпионатда ёрдам бериш учун ўзини ортиқча қийнамасликлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, Каталония терма жамоасига "Вальядолид"дан дарвозабон Жорди Масип ва Рубен Алькарас чақирилган. "Райо"дан эса посбон Альберто Гарсия, ҳимоячи Алекс Морено ва хавбек Алейш Гарсия Каталония терма жамоасига таклиф қилинган.

Каталония - Венесуэла учрашуви 25 март куни Жиронада бўлиб ўтади.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика