Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Вали Султонов: “Орол” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз" News

Вали Султонов: “Орол” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз"

Кеча биринчи лига жамоалари 17-тур доирасида бир нечта учрашув ўтказишди.

Жумладан, Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси сафарда “Орол” жамоаси билан куч синашди. Бу ўйин урганчлик футболчиларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Учрашув тугагач, меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Вали Султоновнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик.

- Қўшни ҳудуд, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг бош жамоалари ўртасидаги беллашув азал-азалдан муросасиз ўтиши билан маълум, - дейди В. Султонов. – Ҳоҳ Нукусда, ҳоҳ Урганчда бўлсин мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳси ўзига хос дербига қиёсланади. Бу ҳол жамоаларимиз ўртасидаги ўйиннинг доимо ҳужумкор ва кескин ўтиши билан исботини топади. Мавсум бошида ўз майдонимизда нукуслик футболчиларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандик. Шу жиҳатдан, сафардаги учрашувимизда мезбонлар реванш олишга интилишини билардик. Шуларни ҳисобга олиб, тайёргарлик кўргандик. Саъй-ҳаракатларимиз бесамар қолмади. Жорий йилги мавсумдаги иккинчи учрашувда ҳам қўлимиз баланд келди. Бундан хурсандмиз, албатта. Умуман, “Орол” билан кечадиган мазкур ўйинни сариқ карточкалари туфайли асосий дарвозабонимиз Ғайрат Ўдаев ўтказиб юбориши лозим эди. Бу бизга муаммо туғдирарди. Шу куни уни ўрнини захира дарвозабонимиз Равшан Жуманиёзов эгаллади. У ҳали ёш бўлишига қарамай, ишончимизни оқлади. Умуман, барча футболчиларимиз ўзларига топширилган вазифани муносиб уддалашди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, узоқ йўл босиб Нукусга келиб “Хоразм” жамоасини қўллаб-қувватлаган кўп сонли мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман ва уларни жамоамизнинг навбатдаги ютуғи билан табриклайман.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика