"Валенсия" президенти: "УЕФА нима учун словениялик ҳакамни бундай ўйинга тайинлаганига тушунмадим"
25 apr 2014 09:34
News
"Валенсия" президенти: "УЕФА нима учун словениялик ҳакамни бундай ўйинга тайинлаганига тушунмадим"
"Валенсия" президенти Амадео Сальво "Севилия"га қарши ўйиндаги ҳакам борасида ўз норозилиги билдирди.
«Асабийлашаяпмиз. Тушунмайман, нимага УЕФА Европа Лигасининг ярим финалига словениялик ҳакамни тайинлайди? Бундай ўйинни Словениядан бўлган ҳакам бошқариши иккала жамоа учун хам жазодир. Уларда бундай савиядаги ўйинлар деярли бўлмайди.
"Месталия"да вазиятни ўзгартирамиз ва шундан сўнг Туринга қараб йўл оламиз», – дейди Сальво.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Алькасара нохақ сариқ карточка сабабли жавоб ўйинини ўтказиб юборади.
Шунингдек, бундан ташқари ҳакамлар бригадаси "Севилия"нинг офсайддан киритган голини хам хисоблашди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments