Latest news

19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  1 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  1 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  31 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0

Вальдес жума куни "Юнайтед" сафида дебют қилади News

Вальдес жума куни "Юнайтед" сафида дебют қилади

Испаниялик дарвозабон Виктор Вальдес "Манчестер Юнайтед" сафидаги илк учрашувини Англия кубоги доирасидаги "Кэмбридж Таун"га қарши баҳсда ўтказади.
Йил бошида "қизил иблислар" Вальдес билан 18 ойлик шартнома тузишганди. Викторни МЮ устози Луи Ван Галь мавсумни ажойиб ўтказаётган Давид Де Хеанинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли испан Англия кубоги тўртинчи босқичидан ўрин олган "Кембридж Таун"га қарши ўйинда клуб сафида дебют қилади. Ван Галь Да Хеа кутилмаганда жароҳат олиб майдонга туша олмай қолса Виктор тайёр туриши учун уни ҳам ўйин амалиёти билан таъминламоқчи.

Вальдес охирги бор 2014 йил март ойида "Барселона" сафида майдонга тушганди. Шундан буён Виктор оёғидаги оғир жароҳатини даволаш билан банд бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика