Latest news

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  10 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  55 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади” News

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади”

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов ва Лутфулла Тўраев иштирок этди.

“Янги мавсумга янги орзулар билан кириб келаямиз. Эртага қизиқарли баҳс бўлади”, - дейди Вадим Абрамов. 


“Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз битта – ғалаба қозониш. Абу Дабида икки ҳафталик тайёргарлик олиб борилди. Янги футболчилар билан чиқишиб кетишга ҳаракат қилдик”, - дейди Лутфулла Тўраев.  


- Рақиб бош мураббийи матбуот анжуманида эртангга баҳсда “Бунёдкор”нинг устунлиги ҳақида гапирди. Сизнингча бу тактиками ё ҳақиқатдан ҳам шундайми?

- Рақибни ўрганиб чиқдик. “Ал Завра” устози эртага “Бунёдкор” фаворит эканини айтган бўлса шунчаки тактик юриш қилган. Футболчилар буни ўқишини билади ва шу орқали ўзидан босимни соқит қилмоқчи. Биз бундай тузоқларга тушмаймиз. Фикримча, бу тактика ва алдов.


- Ўтган мавсум марказда Нурилло Тўхтасинов билан тандем бўлган эдингиз. Ҳозир жамоага Сардор Абдураимов жалб қилинди. Сардор билан тил топишиб олдингизми?

- Абу Даби йиғини доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Сардор Абдураимов билан бирга ўйнадик, фикримча ҳаммаси жойида. Бир-биримизни билан тил топишиб кетдик деб ўйлайман.


- Хуршид Ғиёсовнинг жамоани тарк этганини катта йўқотиш деб ҳисобласак бўладими?

- Хуршид Ғиёсов жамоамизни тарк этди. Бизда яна 5 нафар футболчи олимпия терма жамоасида бўлиб туришибди. Албатта ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Аммо футбол шундай ўйинки кетганларнинг ўрнини босиш керак. Замонавий футболда бундай ҳолатларга тайёр туриш керак.


- “Бунёдкор”га Селим Нурмуродов келди. У Туркманистон терма жамоасида умуман ўйин ўтказмаган. Уни қандай топдингиз? 

- Туркманистонлик ҳужумчини агентлар бизга таклиф қилишди. У бизда кўрикдан ўтди ва ҳаракатлари ёққани боис шартнома туздик. Сизга дунёда терма жамоада умуман ўйнамаган ажойиб футболчиларни санаб бера оламан. Бир нарсани айтишим мумкин, агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади. Улар билан шартнома шундай тузилган.

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика