Latest news

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  4 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  11 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  347 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади" News

Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин қандай кечганини ҳамма кўрди, шу боис саволларга ўта қолайлик.

- Бугун иккала дарвозабон ҳам майдонда ҳаракат қилди. Охирги ўйинларда Эдем Немановга ишонч билдириб келаётган эдингиз.

- Бу ерда ишончдан ташқари машғулотларда ишлаш ҳам бор. Машғулотда ҳар икки дарвозабон ҳам яхши ишлайди. Неманов терма жамоага кетган пайт биз назорат учрашувлари ўтказдик ва бунда дарвозани Ягудин қўриқлади. Равшан Ягудин анча тажрибали дарвозабон. Машғулотдаги ҳаракатларидан келиб чиқиб уни асосий таркибда туширдик. Унинг кўз билан боғлиқ муаммоси бор эди. Аввалига ўйнай оламан деди. Кейин эса танаффусда учрашувни давом эттира олмаслигини айтди. Шу боис иккиинчи таймда Немановни туширдик.

- Бугунги мағлубиятга "Динамо" захира ўриндиғининг торлиги ҳам сабаб бўлдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Захирамиз чиндан ҳам тор. Баъзи ўйинчиларда жароҳат бор, баъзилари дисквалификацияга учраган. Афсуски, захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади. Бундай ўйинларга катта захира керак бўлади. Мағлубият учун самарқандлик мухлислардан узр сўрайман.

- Балки тўп назоратини қўлга олиб дуранг учун ҳаракат қилса тўғри бўлмасмиди?

- Биз Фарғонага ғалаба учун келгандик. Ҳатто ўйинда ҳам ғалаба учун ҳаракат қилганимиз кўринди. Дуранг қайд этсак ҳам бўлади деган хаёл билан стадионга келмаймиз. Шу боис тўпни ушлаш учун эмас, балки гол уриш учун ҳаракат қилдик. Йўқ жойдан оддий хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Футбол шунақа ўйин, доим ҳам устунликка эга жамоа ғолиб чиқавермайди.

- "Динамо" нима учундир Левченко бошқарувидаги "Нефтчи"га фақат мағлуб бўляпти.

- Чунки сизларда яхши мураббий бор, шунинг учун ҳам доим ютяпти. У тактикани ва ўйинчилар танловини ҳар доим тўғри қиляпти.

Rating: +2   

Comments

+1   
21 sep 07:31:02
تعمورخن ومار خجا
2 kundan keyin yana chiqadi bu xabar
+1   
21 sep 01:15:19
Rustam Ruziyev
Админ анча чарчаб уйқусираб қолганиз билинибди. Битта мақолани икки мартадан чиқаряпсизлар
   
21 sep 15:32:41
Shovruq88
Agar Neftchi tarkibi Abramovdan boʻlganda lyuboy super liga jamoasi yirik hisobda yutqazib maydondan egallab chiqib ketardi !Lekin Abramovga respekt murabbiy haqida gapi uchun!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика