Latest news

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  0 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  126 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Вадим Абрамов: "Шўртан" гол урганидан кейин майдонда футбол тугади" News

Вадим Абрамов: "Шўртан" гол урганидан кейин майдонда футбол тугади"

Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Динамо" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Ғалати ўйин бўлди. Биринчи таймда бироз футбол бўлганди, иккинчи таймда гол ўтказиб юборганимиздан кейин футбол тугади. Тушунаман, "Шўртан" ҳисобни сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлади. Аламли мағлубият бўлди, аммо нима ҳам қила олардик", – деб гап бошлади Вадим Абрамов. 

- Бу "Динамо" учун Про лигада мавсумдаги илк мағлубият бўлди...

- Ҳа, мавсумни мағлубиятсиз якунлаганимизда зўр бўларди, аммо йигитлар аллақачон "таътилга чиқиб кетишгани" сезилди, уларда мотивация йўқлиги ҳам билинди. 

- Янги мавсум "Динамо" Суперлигада ўйнайди. Клуб қайси ўринлар учун курашади? 

- Аввал Суперлигага тайёрланиш керак. Ҳозир исталган ўринни айтишим мумкин. Менимча, ҳамма клуб мавсумни яхши ният билан бошлайди, аммо барчаси тайёргарликка боғлиқ. 

- Бугун жароҳат олиб майдонни тарк этган жамоа тўпурари Жоэль Кожонинг ҳолати қандай? 

- Жоэль қанча вақтга сафдан чиққани маълум эмас. Шифокорлар текширувидан кейин барчаси маълум бўлади. 

- "Динамо" Про лига мавсумида атиги 11 та гол ўтказди, ҳимоя чизиғидан қониқдингизми? 

- Про лига ва Суперлиганинг фарқи бор. Суперлигада муносиб ўйнаш учун марказий ҳимоячилар керак бўлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика