Latest news

21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  4 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  16 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  8 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  3 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7

Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик" News

Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" (1:3) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни қандай ўтганини ҳамма кўрди. Шуни айтишим мумкин, "Бунёдкор" яхши жамоа. Биз Самарқандда биринчи мағлубиятни шу жамоадан қабул қилиб олгандик. Шу боис йигитларни руҳлантиришга ортиқа ҳожат бўлмади. Жамоамизга ўзини кўрсатгани ва ғалаба қозонганимиз учун раҳмат айтаман. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга ёқди.

- "Динамо" ўн йил деганда сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этди. 

- Бундан хурсандман. Тўғриси, саналарга эътибор бермайман. Фақат ўйин ҳақида ўйлагандик. Самарқанддаги мағлубият жуда алам қилганди. Бугун ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилдик. "Бунёдкор" бизга етиб олмаслиги учун ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Бугун "Пахтакор" ҳам очко йўқотди, бу эса бизга қўшимча имконият беради. Яна учта ўйинимиз қолди, бор эътиборни кейинги баҳсларга қаратамиз.

- Бугун "Динамо" узоқ масофадан кўп зарбалар берди. Бу ўйинга белгиланган махсус режамиди?

- Футболда шунақа: рақиб қанча имкон берса, жамоа ҳам шунга қараб ўйнайди. Рақиб жамоавий ҳимояланганда ёриб киришга имкон кам эди, шу боис узоқдан зарбалар кўп берилди.



- Ҳужум чизиғида ўйнаган ёшларнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Бугун ёшларимиз яхши ҳаракат қилди ва уларнинг ўйинидан қониқдим. Масалан, Ўрмонжоновнинг чап оёғини кўпроқ ёпишга ҳаракат қилишди. У бундан ҳам яхши ўйнай олади.

- Кўп футболчиларда шартнома муддати тугаяпти деб эшитдик. "Динамо" футболчиларни сақлаб қола оладими?

- Тўғри айтдингиз, шартномалар тугаяпти. Лекин футболчиларимизга қизиқиш каттами-йўқми, билмайман. Чемпионат тугаса кўрамиз. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Одамзот шунақа: қаерда қулай бўлса, ўша жойга талпинади. Худди балиқ сувнинг тубини хуш кўргандек. Биз ҳам ўз имкониятимиз даражасида иш тутамиз.

- Футболчиларнинг кутилмаганда жароҳат олишига муносабатингиз?

- Гап шундаки, биз қаерда ўйнасак, ўйиндан олдин майдонга сув сепишади. Биз эса қаттиқ майдонда машғулот ўтказишга ўрганиб қолганмиз. Машғулотларда фақат резина бутсилар кийишади, чунки майдон қаттиқ. Ўйинларни эса юмошоқ майдонда ўтказамиз. Аксар футболчиларимиз фақат ўйин куни тишли бутси кияди. Бу ҳам таъсирини ўтказса керак.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика