Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Вадим Абрамов: "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Суперлига ва Про-лига клублари ўртасидаги фарқ сезилмади" News

Вадим Абрамов: "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Суперлига ва Про-лига клублари ўртасидаги фарқ сезилмади"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Кўрдинглар, бугун Суперлига ва Про-лига клублари ўртасидаги фарқ унчалик ҳам сезилмади.

Жамоамиз мухлислари узоқ йўл босиб, Қаршига бизни қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди. Алббата, барча мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Бугун кучли рақибга қарши мухлисларга маъқул келадиган ўйин кўрсата олдик деб ўйлайман.

- "Динамо" ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин кўрсатди. "Насаф"га қарши ҳимоявий услубда ўйнаш режангиз бор эдими?

- "Насаф" қарши ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилади. Биз ўйиннинг боришидан келиб чиқиб услубларимизни ўзгартириб бордик. Ҳужум вақтида жамоа олдинга чиқди, рақиб ҳужуми вақтида ҳимояга қайтдик. "Насаф" иккинчи қаватда ҳам яхши ўйин намойиш этади.

- "Динамо" Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Одатда, жамоалар бундай вақтда кўп футболчиларга жавоб беришади. Сизнинг жамоангизда қандай ўзгаришлар кўрамиз?

- Ҳозир яхши ўйнаганимизни айтаяпсизлар. Яхши жамоада катта ўзгаришлар бўлмайди, таркибимизда умидли ёш футболчилар етарлича.

- Сизнингча, бугунги ўйинда VAR кўриши керак бўлган баҳсли вазиятлар бўлдими?

- Про-лигада VAR йўқ. Биз бунга қараб, ўрганиб қолмаганмиз. Назаримда, бугунги ўйин ҳакамлари жуда яхши ишлашди, эътирозларга сабаб бўладиган вазиятлар бўлмади.

- Финалда қайси жамоа ғолиб чиқади деб ўйлайсиз?

- Қайси жамоа жисмонан яхши холатда етиб келса, ўша жамоа ютади. Албатта "Насаф" ўз мухлислари қаршисида ўйнаши уларнинг имкониятларини оширади.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика