Latest news

09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  1 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  1 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  0 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  5 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0 23:29Ўзбекистон МТЖнинг икки футболчиси Малига қарши ўртоқлик ўйинида Олимпия терма жамоасига ёрдам беради  5

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида News

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида

"Динамо" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Самарқандликлар кеча Тошкентдаги йиғин доирасида "Нефтчи"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур учрашувдан сўнг "Динамо" устози Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Вадим Карленович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти? 
- Одатдагидек тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳар бир клуб ўз олдига қўйган мақсади йўлида иш олиб бормоқда. Йиғинимизни Самарқандда бошладик. Тошкентда назорат учрашувларида майдонга тушдик. Ҳозир таркиб ҳақида нимадир аниқ гап айтолмайман. Чунки таркибни шакллантириш жараёни кетмоқда. Январь ойида амирликларда йиғин ўтказамиз. Бунда нисбатан таркибга, кимларни сафимизга қўшиб олишимизга аниқлик киритишимиз мумкин бўлади. Айни пайтда ўзингиз ҳам гувоҳ бўлганингиздек кўплаб футболчилар кўрикда бўлиб турибди.

- Мақсад ҳақида гапирдингиз. Про лигадан чиққан клублар одатда дастлаб Суперлигада қолиш вазифасини қўяди. "Динамо"да мақсад қандай?
- Мавсумга тайёр бўлганимиздан сўнг олдимизга қўйилган мақсадни айтишим мумкин. 

- Таркиб кучайтириладими?
- Албатта. Шубҳасиз таркиб кучайтирилади. Жамоанинг ўзагини ташкил қилган йигитларни сақлаб қолганмиз. Таркибга яна футболчилар қўшилади. Бу жараён давом этмоқда.

- Биздаги маълумотларга қараганда, "Динамо" Лутфулла Тўраев билан музокаралар ўтказган экан?
- Бундай гап-сўз бўлгани йўқ. Балки газеталарда шундай ёзишгандир. Очиғи, уни бугун энди кўриб турибман. Лутфулла Тўраев "Нефтчи" мураббийлар штабида. Мураббийлик фаолияти билан табрикладим ва омад тиладим.

- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг даражаси чемпионатимиздан бир бош устунми?
- Бунга реал қараш керак. Кучли ва класси бир неча бош баланд легионерлар учун катта пуллар тўлашингиз керак бўлади. Биз Саудия Арабистони эмасмиз. Кўрикдаги легионерлар борасида фикр билдириш қийин.

- Андрей Пятницкийнинг "Динамо" ўринбосарларини бошқариши сизнинг танловингизми?
- Бу таклиф мендан чиқди. Уни яхши биламиз. "Спартак"да, Россия жамоаларида ёшлар билан ишлаган. Самарқанд ёшлари ҳақида ўйлашимиз керак. Бунда Пятницкийнинг тажрибаси қўл келиши мумкин. 

- Ўзбекистон терма жамоасидан Осиё кубогида нима кутяпсиз? Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Ҳозир терма жамоа ёпиқ тартибда шуғулланмоқда. Шунинг учун бирор фикр билдиролмайман. Гуруҳдаги рақибларимизга келсак, рақибларга тўғри баҳо берилмаса, барча жамоа билан ўйнаш осон кечмайди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика